Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари” бўйича ўтказилган видеoселектор йиғилишида жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини шакллантириш юзасидан вазифалар белгиланган эди.
Мазкур ижроси бўйича Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ташкил этилган “Ишчи гуруҳи”га бириктирилган вакиллар ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Фориш тумани филиали масъул ходимлари томонидан мурожаатларнинг ижроси жойида кўриб чиқилмоқда.
Ўрганишлар жараёнида Фориш туман “Қорабдол ота” МФЙ Кўса қишлоғида яшовчи фуқаро Дилноза Ғаффарова Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига яшаб турган уй-жойига ва фойдаланиб келаётган ер майдонига кадастр ҳужжатини расмийлаштириб беришни сўраб қилган мурожаати масъуллар томонидан ижобий ҳал қилинди.
ЎзА