Пойтахтимизда “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 594-сонли қарори билан “Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат миллий мукофоти тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.
Ҳужжатга асосан, мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар танлаб олинадиган мезонлар қуйидаги асосда белгиланди:
– жаҳон миқёсидаги кўрик-танлов ва фестивалларда юқори ўринларни эгаллаш;
– ўзбек санъати ва маданиятини дунё саҳналарида намойиш этиб келиш;
– муносиб ижодий кадрларни тайёрлаш;
– ижодий асарларда маданиятимизнинг ўзига хослигини акс эттириш;
– йил давомида ижодий асарнинг оммалашганлиги ва бошқалар.

Номзодлар театр, цирк, мусиқа соҳасининг эстрада, анъанавий, академик, фольклор, бастакорлик, композиторлик, рақс, шунингдек, тасвирий ва амалий санъат, бадиий ижод ҳамда маданият ва санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётган соҳа вакиллари орасидан 20 та номинация бўйича саралаб олинди. Энг муҳими, номзодлар Миллий танловлар платформасига очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида кенг жамоатчиликнинг онлайн овоз бериши орқали аниқланди.

“Янги Ўзбекистон юлдузлари” маданият ва санъат соҳасида миллий мукофот соҳиблари сифатида қуйидаги ҳамюртларимиз ғолиб деб топилди.

Йилнинг энг яхши анъанавий эркак хонандаси – Хушнуд Солижонов
Йилнинг энг яхши анъанавий аёл хонандаси – Гулбаҳор Эрқулова
Йилнинг энг яхши рангтасвир рассоми – Зебинисо Шарипова
Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши – Ботир Ҳакимов
Йилнинг энг яхши кутубхоначиси – Фарҳод Жўраев
Йилнинг энг яхши вазирлик телелойиҳаси – “Artist”
Йилнинг энг яхши маънавият тарғиботчиси – Жамила Шермуҳамедова
Йилнинг энг яхши адиби (шоири) – Ботиржон Эргашев
Йилнинг энг яхши бастакори – Нодир Умаров
Йилнинг энг яхши раққосаси – Дилноза Ортиқова
Йилнинг энг яхши созандаси – Дониёр Юнусов
Йилнинг энг яхши бадиий жамоаси – "Сўғдиёна" ўзбек халқ чолғулари камерт оркестри
Йилнинг энг яхши театр актёри – Аброр Муҳиддинов
Йилнинг энг яхши театр актрисаси – Гуласал Раҳмонова
Йилнинг энг яхши цирк артисти – Вероника Стежка
Йилнинг энг яхши театр режиссёри – Асқар Холмўминов
Йилнинг энг яхши ёш бахшиси – Улдавлет Сарсенбаева
Йилнинг энг яхши опера ижрочиси – Умид Исроилов
Йилнинг энг яхши эстрада аёл хонандаси – Нилуфар Усмонова
Йилнинг энг яхши эстрада эркак хонандаси – Жалолиддин Аҳмадалиев
ЎзА