Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги "Янги Ўзбекистон" университетида ўқишга ҳужжатлар қабули шу йил 12 январдан бошланиб, жорий йил август ойига қадар давом этиши режалаштирилмоқда.

Эндиликда талабалар 2023/2024 ўқув йилидан бакалавр босқичида кимё ва илғор материаллар муҳандислиги, механика муҳандислиги, электр муҳандислиги, дастурий таъминот муҳандислиги, киберхавфсизлик, сунъий интеллект ва робототехника, амалий математика, иқтисодиёт ва маълумотлар таҳлили, педагогика ва саноат бошқаруви каби йўналишларда таълим олишлари мумкин.    

Ўқишга ариза топширмоқчи бўлган абитуриентлар newuu.uz сайтига кириб, қабул порталига сўралган маълумотларни киритишлари керак бўлади.  

Ўқишга ариза топширган абитуриентлар имтиҳонларни ўз хоҳишига кўра, февраль, май ёки август ойида топширишлари мумкин. Шунингдек, талабгорлар имтиҳонларда бир неча марта қатнашишлари мумкин. Мисол учун, февраль ойида имтиҳонларга қатнашган ва кириш имтиҳонларидан олган балидан қониқмаган талабгор май ва август ойларида қайта имтиҳон топшириш ҳуқуқига эга.  

Кириш имтиҳонларидан ташқари талабгорлар тил билиш сертификатини ҳам тақдим этиши керак. Агар талабгор ҳозирги кунда тил билиш сертификатига эга бўлмаса, жорий йилнинг 5 сентябрига қадар мазкур сертификатни тақдим этиши сўралади.  

Ҳозирда техникум ва лицейларнинг битирувчи курс талабалари ҳамда умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари "Янги Ўзбекистон" университетига ўқишга ариза топшириб, муддатидан аввал талаба бўлиш имконига эгадирлар.  

Бунинг учун улардан ўқишга ариза топшириш жараёнида битирувчи синф ёки курс эканлигини тасдиқловчи маълумотномани юклашлари талаб этилади.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Янги Ўзбекистон" университетига ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда