Нью-Йоркда жорий йилнинг 23 сентябрь куни бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сўзлаган нутқ нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақаси ва жаҳон ҳамжамияти учун муҳим воқеа бўлди. Давлат раҳбарининг фикрлари глобал тинчлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш йўлида Ўзбекистоннинг фаол, масъулиятли ва очиқ сиёсат юритаётганини яққол намоён этди.

Президентимиз ўз нутқида жаҳон миқёсидаги асосий хавф-хатарлар, барқарор ривожланиш ва минтақавий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди, Ўзбекистоннинг кенг қамровли ташаббусларини илгари сурди. Унинг таклиф ва ташаббуслари нафақат мамлакат тараққиёти, балки бутун дунё ҳамжамияти учун амалий чора-тадбирлар дастурини қамраб олди.

Нутқнинг муҳим нуқтаси – БМТнинг глобал сиёсатдаги таъсирини кучайтириш зарурати бўлди. Бу борада халқаро низолар, урушлар ва ижтимоий тенгсизликлар ортиб бораётган шароитда БМТнинг асосий вазифаси давлатлар ўртасида муроса ва ҳамжиҳатликни таъминлаш эканини таъкидлади. Шу боис БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш, унинг таркибини кенгайтириш ва ривожланаётган давлатлар манфаатларини тўлиқ акс эттиришни таклиф этди. 

Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда минтақада савдо ва инвестиция беш баробарга ошгани, чегаралар очилиб, иқтисодий ҳамкорлик кучайгани қайд этилди. Президент БМТ шафелигида Марказий Осиё давлатлари иқтисодий интеграциясини қўллаб-қувватловчи резолюция қабул қилиш, ЭКОСОС ва ЮНКТАД билан минтақавий ривожланиш форуми ўтказиш, ЮНИДО билан “яшил технологиялар минтақавий хаби”ни ташкил этишни таклиф қилди.

Афғонистоннинг барқарорлиги Евроосиё хавфсизлиги учун ҳал қилувчи омил сифатида баҳоланди. Бу йўналишда халқаро транспорт ва энергетика йўлакларини ривожлантириш бўйича давлат раҳбари томонидан БМТнинг алоҳида резолюцияси қабул қилиниши таклиф этилди. 

Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган яна бир муҳим ташаббус иқлим ўзгариши ва сув хавфсизлиги масаларига бағишланди. Бу борада Оролбўйи фожиаси бутун дунё эътиборида бўлиши кераклигини эслатди. У 2030 йилга қадар Орол тубининг 80 фоизини яшил қопламалар билан тиклаш, “Сувни тежаш бўйича бутунжаҳон форуми”ни Ўзбекистонда ўтказиш, сув инқирозини глобал таҳдид сифатида тан олиш ва инновацион технологиялар йўл харитасини қамраб олган халқаро дастур ишлаб чиқишни таклиф қилди. Шунингдек, иқлим миграциясини тартибга солувчи Глобал пактни қабул қилиш зарурлиги таъкидланди.

Ёшлар тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги асосий куч сифатида эътироф этилиб, бу борада давлат раҳбари томонидан “Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати”ни тузиш, ўқитувчилар учун Бутунжаҳон профессионал таълим саммитини ташкил этиш ва сунъий интеллектни адолатли қўллаш бўйича халқаро механизм яратиш таклиф қилинди. Мазкур ташаббуснинг асосий моҳияти – ёшлар, таълим ва инновацияни уйғун ривожлантириб, жаҳонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун умумжаҳон миқёсида ҳамкорлик майдонини барпо этишдан иборат.

Марказий Осиёда терроризмга қарши глобал стратегияни амалга оширишда тўпланган тажриба асосида Минтақавий реабилитация ва қайта интеграция Кенгашини халқаро марказга айлантириш ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармасининг минтақавий офисини Ўзбекистонда очиш ташаббуси илгари сурилди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси Марказий Осиёнинг тинчликни таъминлашдаги ютуқларини глобал майдонга олиб чиқиш, халқаро ҳамжиҳатлик асосида терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг янги, кенг қамровли механизмларини шакллантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган муҳим ва глобал  ташаббуслар замонавий халқаро хавфсизлик ва барқарор тараққиёт учун долзарб аҳамият касб этади. Фикримизча, бу йилги тарихий минбардаги чиқиш Ўзбекистоннинг БМТдаги изчил дипломатик фаолиятининг мантиқий давоми бўлди.

2017 йил БМТнинг 72-сессиясида Президент Мирзиёев илк бор БМТ минбаридан Марказий Осиёни тинчлик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик маконига айлантириш ғоясини илгари сурди. Ушбу чақириқ натижасида кейинги йилларда минтақада чегараларни очиш, ўзаро савдо ва транспорт йўлакларини кенгайтиришда улкан ютуқлар қўлга киритилди. Шунингдек, Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ҳудудига айлантириш ташаббуси ҳам айнан шу минбардан илк бор эълон қилинган эди.

Шунингдек, 2020 йилда дунё пандемиянинг оғир оқибатлари билан курашаётган дамда БМТнинг 75-сессиясида Ўзбекистон раҳбари томонидан муҳим ташаббуслар илгари сурилди. БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш, Бош Ассамблеянинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашда парламентлар ролини ошириш тўғрисидаги резолюциясини қабул қилиш, камбағалликка барҳам бериш ва унга қарши курашиш ва Оролбўйини БМТнинг “экологик инновациялар ва технологиялар” минтақавий маркази сифатида ривожлантириш масалаларини БМТ Бош Ассамблеяси сессияси асосий мавзуларидан бири сифатида белгилаш ҳамда ушбу масалаларга бағишланган глобал саммит ўтказиш шулар жумласидан.

2021 йилда эса Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясида видеомурожаат билан сўзга чиқиб, пандемияларга қарши курашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш тарафдори эканимизни билдирди, Ўзбекистон Республикаси томонидан ишлаб чиқилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги кодекс матни эса БМТ расмий ҳужжати сифатида қабул қилинди.

Президентимиз томонидан БМТнинг 80-сессиясида илгари сурилган ташаббуслар – бу илгари қўйилган мақсадларнинг мантиқий давоми сифатида минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилди. БМТнинг 72 ва 75-сессияларида асос солинган ташаббуслар бугун 80-сессияда янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон тинчлик, ҳамжиҳатлик ва барқарор ривожланишни устувор мақсад қилиб, халқаро майдонда изчил ва масъулиятли сиёсат юритаётганини яна бир бор дунёга намоён этди. Янги Ўзбекистоннинг глобал минбардаги сўзи – бутун инсоният келажаги йўлидаги амалий ҳаракатга айланмоқда. Янги Ўзбекистон нафақат ўз ислоҳотлари билан, балки глобал муаммоларни ҳал этишда ҳам ташаббускор давлат сифатида халқаро майдонда ўз сўзи ва нуфузига эга эканини дунёга намоён қилди.

Маҳиннора Мирҳамидова,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 

“Халқаро ҳуқуқ” факультети кафедра доценти 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистон ташаббуслари инсоният келажаги йўлидаги амалий ҳаракатга айланмоқда