Янги ўзбек алифбоси: ўзгартирилган 4 та ҳарф
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида 2026 йил 21 октябрда қабул қилинган “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-1184-сонли Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари, етакчи тилшунослар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Матбуот анжуманида таъкидланганидек, янги Қонун миллий алифбомизни такомиллаштириш, имло қоидаларидаги ноаниқлик ва техник мураккабликларни бартараф этиш ҳамда ўзбек тилининг рақамли технологиялар ва компьютер дастурларига мослашувини енгиллаштиришга қаратилган.
“Балки 10 йил, балки 15 йилдан кейин қайсидир ҳужжатимизни алмаштириш муддати келар. Ҳужжатларни ўз алмаштириш муддати келмагунча, уни қайтадан қилиш мажбурияти йўқ. Ҳеч қандай ҳужжатларда мажбурий тарзда ўзгартиришлар бўлмайди”, - деди Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори Мақсуд Асадов.
Фанлар академиясида ўтказилган матбуот анжуманида ЎРҚ-1184-сонли Қонун асосида лотин ёзувига киритилган ўзгаришлар ўзбек тилини рақамли технологияларга мослаштириш ва имло ноаниқликларини бартараф этишга қаратилгани таъкидланди. Мутахассислар янгиланган алифбога ўтиш босқичма-босқич ва фуқароларга қулай тарзда амалга оширилишини билдиришди.
М.Турдалиева. ЎзА