
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ушбу шаҳарча ҳудудидан умумий майдони 7,0 гектар ер майдони олий таълим муассасаси ҳамда 0,55 гектар ер ўрта таълим мактаби барпо этиш учун www.e-auksion.uz савдо платформасига жойлаштирилган бўлиб, ушбу лотларга “ba Global Houses” МЧЖ ва Жанубий Кореянинг YEODJU университети қизиқиш билдирмоқда.
Бундан ташқари 25 та турар-жой объекти қуриш учун ҳам ер майдонлари аукцион савдога қўйилган.
[gallery-10698]
Шу билан биргаликда шаҳарча қурилишининг иккинчи босқичида 5,0 гектар ер майдонида “IBRAT” хорижий тиллар университети барпо этиш бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди. 6-лот ҳудудида эса Наманган муҳандислик технология институти талабалари учун кўркам турар жой қад ростлайди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА