Бу жараённи my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин бўлади.
Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ёки авторизациядан ўтади ва ариза юборади. Ариза шакллантириш жараёнида фойдаланувчининг ID карта ёки биометрик паспортидаги расмдан фойдаланишга розилик билдиради. Расмдан фойдаланишдан рад этган тақдирда янги расмга тушиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига ташриф буюради.
Компьютер ёки мобил телефон ёрдамида шаклланган янги ҳайдовчилик гувоҳномасига имзо чекади.
Тўловларни амалга оширади ва аризада белгиланган давлат хизматлари марказига ташриф буюради ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали 2 иш кунида ҳайдовчилик гувоҳномасини аризачи берган манзилига етказиб берилади.
Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилиб олишингиз мумкин.
Гулноза Бобоева, ЎзА