Жорий йилнинг 9 май куни Тошкент шаҳрида “Янги авлодга хотира мактуби” шиори остида югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Мусобақа пойтахтимизнинг “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ва “Бунёдкор” стадиони ҳудудлари оралиғида ўтказилади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида мазкур югуриш мусобақаси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъуллари иштирок этди.
[gallery-23112]
– Тадбир дастурига кўра иштирокчилар 5 километрлик масофани босиб ўтишлари керак бўлади, – деди мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, генерал-майор Ҳамдам Қаршиев. – Маррага биринчи бўлиб етиб келганларга эсдалик совғалари топширилади.
Анжуманда журналистларнинг саволларига жавоб берилди.
Н.Раҳмонова, О.Пардаев (сурат), ЎзА