Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 9 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Оролбўйига сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш, уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида 2024 йил апрель ойидан бошлаб Нукус – Истанбул йўналиши бўйича билетлар сотилиши ва авиақатновлар июнь ойидан бошлаб амалга оширилиши бўйича топшириқ берилган эди.
Қарор ижроси доирасида парвозлар 3 июндан бошлаб ҳар душанба куни амалга оширилади.
Авиачипталарни www.uzairways.com сайтида, мобил иловада, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири