Маданият, санъат халқлар ўртасидаги дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Санъат миллат танламайди, уни дилга яқинлиги, оромбахшлиги билан қалбан ҳис қиласиз.

“Ялла” вокал-чолғу ансамбли ва рус композитори Алексей Рибников томонидан машҳур ҳинд шоири, адабиёт йўналишида Нобель мукофоти соҳиби Рабиндранат Тагорнинг “Сўнгги шеър” шеъри асосидаги қўшиқни тайёрлаш бўйича қилинган ижодий ҳамкорликка бағишланган ҳужжатли фильм яратилди. Дубайда мазкур фильмнинг намойиши бўлиб ўтди.  

Премьера мамлакатимизнинг Дубайдаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Россия ва Ҳиндистон дипломатия ваколатхоналари ҳамда лойиҳа модератори, ҳиндистонлик маданият арбоби Шувра Чакраборти билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Фильм намойиши аввалида Ўзбекистон Бош консули Алишер Саломов маданият дунё халқлари ўртасидаги дўстлик ва бирдамликни мустаҳкамлашда асосий омиллардан бири эканини таъкидлади.

Фильмда қўшиқнинг яратилиши, “Ялла” гуруҳининг ижодий фаолияти ва ушбу мусиқий композицияни яратишда турли халқлар вакилларининг ўзаро самарали ҳамкорлиги ҳақида ҳикоя қилинган.

Намойишда иштирок этганлар “Ялла” гуруҳи ижоди ҳамда фильм ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ялла” гуруҳи томонидан яратилган қўшиққа бағишланган ҳужжатли фильм