Тошкентда ўтаётган халқаро турнирда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида стол тенниси бўйича нуфузли «WTT Youth Contender» халқаро турнирига старт берилди. Мусобақа ёш спортчиларни бир майдонга жамлаб, спорт байрамига айланди.
Турнирда дунёнинг 20 дан ортиқ давлатидан келган иқтидорли спортчилар иштирок этмоқда. Беллашувлар ҳар куни соат 09:30 дан 20:00 га қадар давом этади.
[gallery-29391]
Мусобақада Марказий Осиё давлатлари — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон, шунингдек, Ҳиндистон, Хитой Тайпейи, Ҳонгконг, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва БАА каби мамлакатлардан келган спортчилар қатнашмоқда. Шу билан бирга, Беларусь, Озарбайжон ва Туркия вакиллари ҳам ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Қайд этилганидек, иштирокчилар орасида халқаро мусобақаларда тажриба тўплаб, юқори натижаларга эришган ёш спортчилар ҳам бор.
Яқинда стол тенниси ватани ҳисобланган Лондон шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар ҳам мазкур турнирда ўз маҳоратини намойиш этмоқда.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА