Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA ноябрь ойи якунларига кўра, профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Ундан 7 нафар мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари жой олди.
Унга кўра, Шаҳрам Ғиёсов ярим ўрта вазн тоифасида 1-ўриндан жой олган бўлса, Бектемир Мелиқўзиев супер ўрта вазндаги профессионал боксчилар орасида иккинчи ўринда қайд этилди. Умидли чарм қўлқоп усталаримиздан Муҳаммад Шехов биринчи ярим енгил вазнда, Отабек Холматов эса ярим енгил вазнда кучли учликни якунлаб берди.
Шунингдек, WBA янги рейтингида Муроджон Аҳмадалиев биринчи ярим енгил вазн тоифаси 4, Исроил Мадримов супер ярим ўрта вазнда 7, Сирожбек Исмоилов енгил вазннинг 15-поғонасидан ўрин олди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири