Замонавий архитектура аниқ муҳандислик ҳисоб-китобларига асосланади. Шу муносабат билан замонавий биноларнинг фасади нафақат безак, балки энергия самарадорлиги, барқарорлик ва хавфсизликни таъминловчи қисмга айланмоқда.

Шу нуқтаи назардан, Walter Engineering Ўзбекистонда фасад инжиниринг соҳасини мутлақо янги босқичга олиб чиққан компания ҳисобланади.

Компания ҳақида

Walter Engineering Марказий Осиёдаги фасад муҳандислиги соҳасидаги технологик етакчилардан биридир. Компания энергия самарадорлик, конструктив барқарорлик ва эстетик яхлитлик тамойилларига асосланадиган ечимларни яратади.

Ташкил этилганидан бери Walter умумий майдони 500 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган 40 дан ортиқ йирик лойиҳаларни, жумладан, BoMI Finance Center, Tashkent City Mall ёнидаги меҳмонхона биноси, Hilton Tashkent City, Агробанк бош офиси, Piramit Tower, , Infinity Business Center, Tashkent Pharma Park ва бошқа кўплаб лойиҳаларни амалга оширди.

Walter Engineering ўз ишлаб чиқариш қувватларига эга. Замонавий фабрикада фасадларни моделлаштириш ва синовдан ўтказишдан тортиб ўрнатишгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш цикли йўлга қўйилди. Бу эса жадал суратлар билан ривожланаётган қурилиш бозорида сифатни назорат қилиш имконини беради.

Минтақавий шароитларга мослаштирилган архитектура ечимлари

Тошкент ва бутун Марказий Осиё минтақаси ўзгарувчан иқлимга эга сейсмик фаол ҳудуд бўлганлиги сабабли, қурилаётган биноларга энг юқори талаблар қўйилмоқда.

Walter фасад тизимлари ушбу параметрларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Конструкциялар шамол ва зилзилабардошликка, шунингдек, ҳаво ўтказмаслиги, намликка чидамлилиги ва ҳарорат ўзгариши туфайли деформацияга чидамлилиги хусусиятлари бўйича синовдан ўтказилади.

Компания ўзининг ички лабораториясида профиллар, қўшойналар ва фурнитураларнинг кўп босқичли синовларини ўтказади. Ҳар бир конструкция бинонинг барча шароитларда барқарорлиги ва энергия самарадорлигини сақлаб қолишини таъминлаш учун маҳаллий иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Walterнинг асосий ривожланиш йўналиши — бу энергия самарадор ечимларни ишлаб чиқиш ва уларни лойиҳаларга жорий қилишдан иборат. Кўп функцияли қўшойналар, термо-кўприклар билан жиҳозланган профиллар ва вентиляцияланган тизимлардан фойдаланиш энергия сарфини камайтиради, оптималлаштирилган алюминий конструкция эса иссиқлик йўқотилишини минималлаштиради ва эстетик кўринишни таъминлайди.

Walter Engineering компанияси фасадларни лойиҳалашда энергия сарфини камайтиришга ҳамда қулай, соғлом, ишончли ва хавфсиз муҳит яратишга, шунингдек, лойиҳанинг меъморий ва эстетик талабларига жавоб беришга алоҳида эътибор қаратади.

Walter Engineering томонидан яратилган фасадлар шаҳарлар ритмини яратади ва мегаполисларнинг янги рамзларига айланади.

Алоқа маркази: (+998) 88−109−77−00.

Sayt: walterfacade.com

E-mail: info@walterfacade.com

Instagram: @walter.engineering

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Walter Engineering мегаполис фасадлари учун инновацион ечимларни таклиф қилади