Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Бундай алоқаларни Ядро физикаси институти ва “Росатом” давлат корпорацияси фаолиятида ҳам кузатиш мумкин.

“Росатом” давлат корпорациясининг “ТВЭЛ” ёнилғи компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти ўртасида “ВВР-СМ” тадқиқот реактори учун модификацияланган ядро ёнилғисини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. 

Таъкидлаш жоизки, Новосибирск кимё концентратлар заводи томонидан ишлаб чиқарилган зич уранли ва уран-кремний ёнилғиси илгари Ўзбекистонга етказиб берилган стандарт ИРТ-4М ёнилғи кассеталарига қараганда юқори даражадаги истеъмол хусусиятларига эга. Ураннинг юқори концентрацияси туфайли ёнилғи компаниясининг давомийлигини мутаносиб равишда оширишни таъминлаш мумкин. 

Шартномага мувофиқ, Ўзбекистонга ёнилғи етказиб бериш жараёни Ёнилғи компанияси томонидан 2022 ва 2023 йиллар давомида амалга оширилади.  

Ушбу имзоланган шартнома ва ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари ҳақида икки мамлакат вакиллари қуйидагича муносаб билдирди. 

– “Росатом”нинг “ТВЭЛ” ёнилғи компанияси делегациясининг ташрифи натижаларидан мамнунман. Шунингдек, ташкилотларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасида жуда қизғин музокаралар ўтказдик. Ёнилғи компанияси ва институтимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик даражасини мустаҳкамлаш ва яхшилашга ишончим комил, – деди Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти директори Илҳом Содиқов. 

– Шуни таъкидлаш жоизки, илмий-тадқиқот муассасалари, катта қувватли АЭСлар ҳамда барча буюртмачиларимиз учун доимо юқори сифатли ядро ёнилғисини жорий этиш орқали реактор самарадорлигини ошириш борасида янги ечимларни ишлаб чиқмоқдамиз. Ўзбекистондаги стратегик ҳамкорларимиз учун нафақат ёнилғи таъминотини амалга оширишга, балки бугунги кунда мазкур турдаги реакторларни ўрнатишнинг энг замонавий усулларини ҳам таклиф қилишга тайёрмиз, – деди “ТВЭЛ” ОАЖ савдо ва халқаро бизнес бўйича катта вице-президенти Олег Григорев. 

– Шу билан бир қаторда, Тошкентдаги музокаралар натижасида ёнилғи компанияси ва Ядро физикаси институти ўртасида илмий-техник ҳамкорлик бўйича ўзаро иш фаолиятимизнинг потенциал йўналишларини белгилаб олдик ҳамда уларни ривожлантириш бўйича яқин келажакда ишлашни бошлаймиз, – деди “ТВЭЛ” ОАЖнинг илмий-техник масалалари бўйича вице-президенти Александр Угрюмов. 

Қайд этиш керакки, “ВВР-СМ” реакторидан ядро физикаси, радиацион материалшунослик, фаоллашув жараёнини таҳлил қилиш, минералларни нурлантириш соҳаларидаги тадқиқотлар, шу билан бирга, тиббиёт ва саноат учун радиоизотоплар ишлаб чиқариш мақсадларида кенг фойдаланилади.  

Ушбу қурилма учун Россия ядро ёнилғисини етказиб бериш тўғрисидаги аввалги шартнома 2017 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳрида икки мамлакат Бош вазирлари томонидан имзоланган эди. 

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА,  
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“ВВР-СМ” тадқиқот реактори учун модификацияланган ядро ёнилғиси етказиб берилади