Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 2020 йилнинг сентябрь ойида 14 ёшли қизалоқни ўғирлаш, номусига тегиш каби мудҳиш жиноят содир этилган...

Бу воқеани эшитиб сесканиб кетгандим. Ахир катта орзулар билан қанот қоқишга шай қизалоқнинг қаноти қайрилганини ҳис этишнинг ўзи оғир.  

Аммо у билан учрашганимдан кейин ҳаловатимни бутунлай йўқотдим. Озғингина, маюсгина қизчани кўриб дилим вайрон бўлди. Шу навниҳолга қайси ваҳший қўл узатишга журъат этди? Унга таскин беришга уринаётган бўлсам ҳам унинг кўзларига асло қарай олмадим. Бизга ўхшаган катталар унинг болалик оламини чилпарчин қилгани учун ўзимни ҳам айбдор ҳис қилдим.

Қизининг дардида ёниб-куяётган отанинг ҳолатини сўз билан тасвирлаб бериш мутлақо иложсиз.  

Воқеа аслида қандай содир бўлганига тўхталсак. Ўтган йилнинг ёз ойларида қизалоқ аммасининг уйига меҳмонга боради. Карантин туфайли кўчада транспорт ҳаракати чеклангани учун қизалоқ таксида уйга қайтмоқчи бўлади. Кўчада тўхтаган енгил машинага ўтиради.  

Машина ичида бўлган яна бир йигит қизалоқни кўриб, шум режа тузади. Уни тоғли ҳудудга олиб қочади. Дачага олиб бориб, қизалоққа қандайдир дори ичиради. Ҳушини йўқотган қизни эса турли хил алфозда расмларга туширади. Ўзига келгач эса уни авраб, “бу ерга келганингни ҳеч кимга айтмасанг, уйингга олиб бораман”, дейди. Шундоғам қўрқиб кетган қиз рози бўлади. Уйга келгач ҳеч кимга лом-лим демайди.  

Қўлида етарлича “далил”лар бўлган йигит энди қизни хоҳлаган куйига туширишни билар эди. Кунларнинг бирида қизга қўнғироқ қилиб, “сумканг қолиб кетибди, чиқсанг бериб юбораман”, деб айтади. Содда қиз сумкаси учун уйдан чиқиб борганида эса унга ўша суратларни кўрсатиб, бирга кетмаса, суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитади. Қаттиқ қўрқиб кетган қиз яна машинага ўтаради. Бу сафар йигит қизалоқни кўп қаватли уйлардан бирига олиб боради.  

Қиз йўқолиб қолганини билган оила-аъзолари уни қидиришга тушади. Ўша пайтда Москвада ишлаётган отаси ҳам етиб келади.  

Қизнинг отаси Б.нинг айтишича, у фарзандини бир ҳафта мобайнида қидирган, бу ҳақда ички ишлар органларига ҳам мурожаат қилган. Қанчалик ҳаракат қилмасин, у қизини топа олмайди. Орадан бир-неча кун ўтиб, абгор бир аҳволда қиз уйига кириб келади ва отасининг қистови билан ҳамма воқеани бирма-бир сўзлаб беради.  

Маълум бўлишича, қиз кейинги икки кунни ташландиқ, кимсасиз бир ҳудудда оч-наҳор ўтказган. Зўровон нафақат унинг номусини топтаган, балки унинг кимсасиз жойда ўлиб кетишини ҳам режа қилиб, уни овлоқ жойда бўлган темир контейнерга қамаб кетган. Бахтли тасодиф туфайли қиз контейнердан чиқиб, уйига узоқ масофа пиёда юриб қайтиб келган.

Ота вояга етмаган қизини таҳқирлаган, бу жараёнда иштирок этган шахс ҳақида маълумотларни тўплаб, 2020 йил сентябрь ойининг охирларида Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган.

Ариза бўйича жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. Бироқ бу ҳаракатларнинг охири ҳали ҳам кўринмаган. Ота ички ишлар бўлимига қатнаб чарчаганидан сўнг кўплаб юқори ташкилотларга мурожаатлар йўллаган. Аммо мурожаатларга “тегишли органга юборилди, натижаси ҳақида маълум қиламиз”, деган мазмунда жавоблар келган, холос.  

Қизнинг отаси Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот марказига ҳам мурожаат қилиб, ёрдам сўраган.  

Мазкур марказ мутахассислари эса бу ҳақда жамоатчликни хабардор қилган ҳолда қонун устуворлигига эришиш учун бизни бу ишга жалб қилди.  

Содир бўлган бу нохуш ҳодиса ҳақида батафсил ёзишдан мақсадимиз – бундан сизни, бутун жамоатчиликни огоҳ этиш. Қолаверса, ниятимиз - инсон ҳуқуқлари, бола ҳуқуқлари билан шуғулланувчи тузилмаларни ҳуқуқлари топталган қизалоққа ёрдамга чақириш (Жабрланган қиз ва унинг отасига оид барча маълумотлар бизда мавжуд).

Хуллас, нега вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахслар орадан олти ой ўтган бўлса ҳам ҳамон жазога тортилмади, деган ҳақли саволга биргаликда жавоб излаймиз.  

    Норгул АБДУРАИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахслар нега жазога тортилмаяпти?