Хабарингиз бор, 2021 йил 16 март куни ЎзА расмий сайтида “Вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахслар нега жазога тортилмаяпти?” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.

Мақола ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кенг жамоатчилик мурғак қизнинг зўравонлик қурбони бўлганини қоралаб, айбдорлар қонуний жазосини олиши кераклиги ҳақида кўплаб фикрлар билдирди.  

Ушбу мақола бўйича Олий Мажлис Сенати, Бош прокуратура, Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.  Кўтарилган муаммо назоратга олинди.  

Сенат раиси Танзила Норбоева назоратида бўлган иш бўйича Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов жабрланувчи вояга етмаган қизнинг отаси ҳамда Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов иштирокида муҳокама ҳам ўтказди. Вилоят прокурори ушбу ишни шахсан назоратга олиб, қонунийлик таъминланишини зиммасига олган.    

Хўш, тергов жараёни қандай кетмоқда?  

Тошкент вилояти прокуратураси назорат қилиб бораётган тергов жараёнида вояга етмаган қизалоқнинг номусини булғаган шахсга қўйилган айблов ўзгартирилди.  

Эслатиб ўтамиз, аввал бу иш бўйича  Ўрта Чирчиқ тумани прокуратураси томонидан 2020 йил 30 сентябрда Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, туман ички ишлар бўлими тергов бўлимига юборилган.

Бу модда - ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш, деб номланади.  

Суриштирув натижасига кўра, айбланувчи шахслар аниқланмаганлиги асоси билан жиноят иши 2020 йил 30 октябрда ЖПКнинг 1-қисми 1-бандига асосан тўхтатилган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари жабрланувчи томоннинг саъй-ҳаракати билан 2021 йил 13 февралда тикланган.  

2021 йил 17 март куни, яъни мақола эълон қилинганидан бир кун ўтиб гумонланувчи А.Х. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган.  

2021 йил 18 март куни А.Х. Жиноят кодексининг 118-модаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди.  

Бу модданинг мазмуни эса номусга тегиш, яъни зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий алоқа қилиш билан боғлиқ.  

Гумонланувчини қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида судга киритилган илтимоснома қаноатлантирилди. Жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани судининг 2021 йил 19 мартдаги ажрими билан А.Х.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.  

Ҳозирда жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Тергов жараёнида ушбу иш бўйича мақола ёзилишига сабабчи бўлган Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази психологи жавбрланувчи қизалоқ билан бирга иштирок этмоқда.  

Мазкур марказ психологлари қаттиқ руҳий зарба олган, тушкунликка тушган қизалоқ билан мунтазам мулоқот қилиб, уни ҳаётга тўлақонли қайтариш устида иш олиб бораяпти.    

Бу воқеа бўйича кетаётган жараён қонун устуворлиги нақадар муҳимлигини англатади. Токи, мана шундай манфур ишга жазм қилмоқчи бўлганлар қонундан ҳайиқсин, керак бўлса, қўрқсин! Токи, бошқа бирор-бир болажон зўровонлик қурбони бўлмасин.   

 Норгул АБДУРАИМОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вояга етмаган қизалоқни таҳқирлаган шахс айни пайтда қамоқда