"Manager-Magazin" нашри хабар беришича, Германиянинг "Volkswagen" автомобил концерни ўрта муддатда 30 минг нафаргача ишчисини бўшатмоқчи.
Қисқартириш тарафдорлари фикрича, ҳозирги 130 минг ходим 30 минг кишига камайиши керак.
Шунингдек, ўрта муддатли истиқболда инвестицияни тахминан 20 миллиард евро қисқартириш масаласи кўриб чиқаётгани хабар қилинган.
Концерн раҳбари Оливер Блуме таъкидлашича, "Volkswagen" рақобатчиларда Европага кириб келиш истаги кучайгани ва мамлакатнинг рақобатбардошлиги пасайиши туфайли тежамкорлик йўлига ўтмоқда. Компания ишдан бўшатиш ҳолатлари ва Германиядаги ишлаб чиқариш корхоналари ёпилишини истисно этмади.
"Bild" газетаси қисқартириш 2025 йил 1 июлдан бошланиши мумкинлигини ёзган.
Касаба уюшмалари аллақачон концерн режасига, жумладан, иш ташлашга қарши чиқишга тайёрлигини эълон қилган.
Европа автомобил ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ҳисобот бериб, июль ойида "Volkswagen Group" томонидан ишлаб чиқарилаётган янги автомобиллар савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 фоиз тушганини таъкидлаган.