Мамлакатимизда давом этаётган волейбол бўйича U-19 эркаклар терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақаларининг тўртинчи кунги ўйинлари ортда қолди.

Пойтахтимиздаги “Юнусобод“ спорт саройи ҳамда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуаларида ўтаётган ўйинларда 16 та жамоа иштирок этмоқда.

“А” гуруҳида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Аргентина жамоасидан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган вазиятда Покистон гуруҳда бирорта ҳам сетда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.

Муҳаммад Яҳёнинг ёрқин ўйини туфайли Покистон термаси Пуэрто-Рикони 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Бир тур аввал мураккаб ўйинда аргентиналиклардан омадсизликка учраган Туркия Бельгияга 1:3 кўринишида таслим бўлди.

[gallery-24510]

Амалдаги жаҳон чемпиони Франция “Б” гуруҳида етакчиликка даъвогар эканини Япония жамоаси билан тўқнашувда яна бир карра намойиш этди. Кутилмаган бурилишларга бой кечган учрашувда французлар кунчиқар юрт вакилларини 3:2 кўринишида доғда қолдирди. Мазкур гуруҳда чемпионликка даъвогар Болгария Канадани 3:0, Хитой Жазоирни 3:0 ҳисобларида енгди.

“Д” гуруҳида Колумбия терма жамоаси беш сет давом этган учрашувда Кубани 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, турнирдаги илк ғалабасини тантана қилган бўлса, мағлубиятсиз одимлаётган Финляндия Жанубий Корея термасини 3:2 натижаси билан доғда қолдирди. Бразилия-АҚШ учрашувида 3:0 ҳисоби қайд этилди.

“С” гуруҳида Испания терма жамоаси қийин кечган учрашувда Италияга 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, жаҳон чемпионатидаги илк мағлубиятини ҳисобига ёздириб қўйди. Бу гуруҳдаги қолган учрашувларда Эрон-Миср - 3:0, Польша-Тунис - 3:0 ҳисоблари қайд этилди.

Бешинчи кунги ўйинлар остонасида “А” гуруҳида Покистон, “Б” гуруҳида Болгария, “Д” гуруҳида Финляндия мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда.

Бугун, 29 июль куни ўтказиладиган ўйинларда Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Бельгия жамоаси билан куч синашади. Чемпионатда ҳали бирон марта мағлубиятга учрамаган Покистон бугун Аргентина билан, Болгария Франция билан, Финляндия жамоаси Колумбия билан тўқнаш келади.

Тўлқин Рўзиев,

Алимурод Мамадаминов (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Волейбол: Жаҳон чемпионатида Покистон мағлубиятсиз одимламоқда