Воҳиддин Нажмиддинов: “Ўзбекистон чинакам баҳодирлар мамлакати”
Юртимиз тупроғи маъданларга, дуру жавоҳирларга қанчалик бойлиги жумлаи жаҳонга маълум бўлганидек, халқимизнинг минг йиллик қадриятлари не-не спорт турлари-ю, халқ ўйинларининг яралишини таъминлаганини дунё билади.
Мамлакатимиз мустақиллигининг илк йилларида кураш, турон, белбоғли кураш, улоқ-кўпкари, ўзбек жанг санъати каби миллий ўйинлар, қоидалар спорт тури даражасига кўтарилган бўлса, ўтган ўн йил нари-берисида паҳлавонлар, халқ ўйинларининг ажралмас қисми саналган турли йўналишларни жамлаган “Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш йўналишларини бирлаштирган спорт федерацияси ташкил этилди.
Бугунги кунда Ўзбекистон баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси тўлақонли спорт федерациясига айланган бўлиб, ушбу йўналишдаги паҳлавон спортчилар мамлакатимизда ва халқаро майдонда ўтказиб келинаётган чемпионатларда, халқаро мусобақаларда юқори кўрсаткичларни қайд этиш асносида мамлакатимизда ташкил этилаётган байрам сайлларидаги чиқишлари, амалга ошираётган бетакрор усуллари, оғир ғилдиракли машиналарни, юкли араваларни белгиланган масофага тортиш, баҳайбат жисмларни даст кўтариш, оғир тошларни белгиланган масофага олиб бориш сингари машқлари билан одамлар ҳайратига, олқишига сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерацияси раиси, хизмат кўрсатган спорт устози Воҳиддин Нажмиддинов билан ўтказган суҳбатимиз давомида ушбу йўналишнинг ўзига хос жиҳатлари, паҳлавон спортчиларнинг тайёргарлиги, ўтказилаётган жаҳон чемпионатлари, мамлакатимиз баҳодирларининг халқаро мусобақаларда эришаётган натижалари хусусида бўлди.
Т. Рўзиев,
Н. Абдувоитов(видео),
А. Аҳмедов(видео монтажчи),
ЎзА