Самарқанд вилояти шахмат федерациясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Дастлаб жорий йилнинг 9 ойи давомида вилоятда шахматни ривожлантириш ва оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.  

– Бугунги кунда вилоятда уч минг нафардан зиёд спортчи шахмат билан шуғулланади ва уларга 110 нафар тренер бириктирилган, – дейди вилоят шахмат федерацияси ижрочи директори Жамшид Акобиров. –Ўзбекистон шахмат терма жамоасининг асосий таркибига вилоятимиздан 8 нафар, захира таркибига 3 нафар спортчи қабул қилинган. Жорий йилда вилоятимизда иккита халқаро даражадаги мусобақа, тўртта вилоят чемпионати, иккита вилоят кубоги мусобақалари ташкил этилди. Спортчиларимиз республика мусобақаларида 2 та олтин, 4 тадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган бўлса, Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида бўлган самарқандлик Жаҳонгир Воҳидов жамоавий баҳсда бронза медалига сазовор бўлди. Шунингдек, олимпиаданинг қизлар баҳсида вилоятимиз спортчилари Афруза Ҳамдамова ва Маржона Маликова муносиб иштирок этди.

Шундан сўнг вилоят шахмат федерациясининг янги раҳбарияти сайланди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов федерация раислигига, халқаро тоифадаги гроссмейстер Тоҳир Воҳидов,  ёшлар ишлар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сарвар Бобоев ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шаҳзод Эшонқулов раис ўринбосарлари бўлишди. 

Йиғилишда 2026 йил Самарқандда ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўриш, вилоятда шахматни ривожлантириш ва оммалаштириш борасида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.  

Тадбир якунида Будапешт шаҳрида ўтказилган 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган ва фаол иштирок этган шахматчилар – Жаҳонгир Воҳидов, Афруза Ҳамдамова ва Маржона Маликовага вилоят ҳокимининг ташаккурномаси топширилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Вилоят ҳокими шахмат федерациясига раҳбар бўлди