Самарқандда Халқаро шахмат федерацияси президентлиги учун сайловлар ўтказилади
Жорий йилнинг 15-27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси доирасида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтади.
Куни кеча FIDEнинг амалдаги раҳбари Аркадий Дворкович Халқаро шахмат федерацияси президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда ўз номзодини илгари суришини эълон қилди.
Шу муносабат билан, Дворкович шахмат бўйича миллий федерациялар ҳамда халқаро шахмат ҳамжамиятига ўз мурожаатини йўллади.
Айтиш лозим, Аркадий Дворкович 2018 йили Грузиянинг Батуми шаҳрида ҳамда 2022 йили Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган сайловларда иштирок этиб, FIDE президентлигига икки бор сайланган эди.
Бугунги кунда халқаро шахмат оламида ўз обрўйига эга мутахассислар, таниқли шахматчилар FIDE президентининг мурожаатига ўз муносабатини билдирмоқда.
Жумладан, FIDE вице-президенти, беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Ананд ушбу сайловда Аркадий Дворковични қўллаб-қувватлашини билдирди.
Т. Рўзиев, ЎзА