Вазир фахрийлар билан очиқ мулоқот ўтказди
Видеоконференцалоқа тарзида ташкил этилган учрашувда фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Азизбек Икромов тизим фахрийлари билан самимий ва очиқ мулоқот қилди.
Мулоқот давомида фахрийларнинг соҳа ривожига оид таклиф ва ташаббуслари, кўп йиллик хизмат фаолияти давомида орттирган тажрибалари ҳамда амалий тавсиялари тингланди.
Шунингдек, фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш ходимларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, устоз-шогирд анъаналарини янада ривожлантириш, тажрибали мутахассислар билим ва кўникмаларини навбатдаги авлодга изчил етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Вазир фахрийларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ривожига қўшган муносиб ҳиссасини алоҳида эътироф этиб, уларнинг фикр ва мулоҳазалари, ташаббуслари ҳамда устозлик тажрибаси тизимни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Учрашув очиқ ва конструктив руҳда ўтказилди.
Г.Бобоева,
ЎзА