Адлия вазирлигида "9 май – Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан "Фахрийлар доим эъзозда" номли уч авлод учрашуви ўтказилди. 

Учрашувда адлия тизимида узоқ йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда самарали хизмат қилаётган мутахассислар ҳамда соҳага эндигина қадам қўйган ёш ҳуқуқшунослар иштирок этди. 

Тадбир давомида фахрийлар вазирликда ишлаган даврларини ёдга олиб, касбий ва ҳаётий тажрибалари ҳақида ҳикоя қилди.

Фахрийлар "Адлия кутубхонаси", "Адолат айвони" ҳамда  "Адлия тарихий музейи" билан яқиндан танишди. Тадбир якунида фахрийларга эсдалик совғалари топширилди.

Учрашув нафақат хотира ва эъзоз ифодаси, балки ёш авлоднинг касбий дунёқарашини бойитишга, ҳуқуқшунослик соҳасидаги масъулият ва садоқат ҳиссини юксалтиришга хизмат қилади. Зотан, устозлар билдирган ҳар бир фикр, маслаҳат ва ҳаётий тажриба ёш ҳуқуқшунослар учун амалиётда қўлланадиган билим манбаидир. 

Фахрийлар билан бўлган мулоқот нафақат эҳтиром ва эътибор, балки халқимизнинг миллий қадриятларидан бири бўлган кексаларни улуғлаш, устозларга ҳурмат кўрсатиш анъанаси мустаҳкамланаётганидан далолат беради. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрийлар билан мулоқот нафақат эҳтиром, балки халқимизнинг миллий қадриятлари ифодасидир