Ватанпарварлик сабоқлари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида “Ватан остонадан бошланар” шиори остида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар аҳоли, айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан ташкил этилган тадбир дастлаб Термиз туманида жойлашган ҳарбий қисмда бошланди. У ерда ўтказилган учрашув нафақат маърифий аҳамиятга, балки иштирокчилар учун чуқур маънавий мулоқот майдонига айланди.
[gallery-28800]
Тадбир давомида чегарачиларнинг масъулиятли ва шарафли хизмати алоҳида эътироф этилди. Таъкидланганидек, улар нафақат юртимиз сарҳадларини, балки тинчлик-осойишталик ва миллий қадриятларни ҳам ҳимоя қилаётган фидойи инсонлардир.
Маънавият ва маърифат соҳаси вакиллари томонидан мустақиллик йилларида ҳарбий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, чегара хавфсизлигини таъминлашнинг аҳамияти, ҳарбий хизматчиларнинг маънавий қиёфаси ҳақида атрофлича фикр билдирилди.
Тадбирнинг иккинчи қисми Термиз шаҳри Ёшлар марказида давом этди. Унда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда “Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари иштирок этди.
Мулоқотлар жараёнида қатнашчиларга ҳарбий соҳада амалга оширилаётган янгиланишлар, юрт хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим вазифалар ва бу жараёнда маънавиятнинг ўрни ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида Ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар янгради.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА