Сирдарё вилояти Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллиги олдидан “Ватан манзумаси” номли маънавий-маърифий концерт дастури бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги ҳарбий қисмлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва божхона хизмати ходимлари, ёш ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Президент тавсияларига мувофиқ, икки йилдан буён Мудофаа ва Маданият вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган мазкур концертнинг асосий мақсади — ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, тинчлик ва барқарорликни улуғлаш, миллий ғурур ва ифтихор туйғусини мустаҳкамлаш.

Саҳнада Ҳарбий қисм ашула ва рақс ансамбли ижодкорлари она юртни мадҳ этувчи, тинчлик ва осойишталик қадрини уқтирадиган куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва мусиқий чиқишлар билан иштирокчиларга кўтаринки руҳ бағишлади. Оҳанглар гоҳ мардлик ва жасорат, гоҳ меҳр ва садоқат туйғуларини юракларга олиб кирди.

–  “Ватан манзумаси” дастури бизга нафақат руҳий кўтаринкилик, балки яна бир бор тинчлик ва барқарорликнинг беқиёс қадрини ҳис қилдирди. Санъат орқали берилган бу туйғулар ҳар бир ёш қалбида ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлайди деб ўйлайман, – дейди Сирдарё вилоят божхона бошқармаси ходими Ахрор Исматуллаев.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлимининг раҳбари Норинисо Қосимова эса бу тадбирнинг маънавий аҳамияти ҳақида шундай фикр билдирди: – Мустақиллик байрами олдидан ўтказилаётган “Ватан манзумаси” концертлари халқимиз қалбида юртга муҳаббат, тинчликка шукроналик туйғусини янада кучайтиради. Санъат ва адабиёт уйғунлашганда, инсон қалбида эзгулик ва бунёдкорлик руҳи юксалади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватанга садоқат, тинчлик ва барқарорликни улуғловчи дастур