V халқаро "Бизнесда ҳалоллик" форуми бўлиб ўтди (+видео)
Тошкентда ўтган халқаро форумда тадбиркорликда ҳалолликнинг янги стандартлари муҳокама қилинди. Унда коррупцияга қарши кураш ва бизнес шаффофлигини ошириш йўлларига эътибор қаратилди.
Тошкент шаҳрида "Тоза бизнес: ҳалол тадбиркорликнинг янги стандарти" мавзусида В халқаро "Бизнесда ҳалоллик" форуми ўтказилди.
Бизнес-омбудсман, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан халқаро ҳамкорлар (UNODC, YI, GIZ, YEXHT) кўмагида ташкил этилган тадбирда 200 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти, молиявий институтлар, дипломатик корпус ва хорижий экспертлар қатнашди.
Форумда коррупциявий хавфларни камайтириш, кичик бизнес текширувларига жорий этилган уч йиллик мораторий ҳамда "Тоза бизнес" миллий дастури доирасидаги янгиликлар муҳокама қилинди. Хусусан, Коррупцияга қарши курашиш хартиясининг электрон платформасини ишга тушириш ва мувофиқлик белгисини жорий этиш режалари тақдим этилди.
Учта тематик сессияда глобал капитал талаблари, комплаенс ва трансчегаравий савдо шаффофлиги кўриб чиқилди. Якунда бир қатор компаниялар Хартияга қўшилиб, ҳалол бизнес тамойилларига содиқлигини тасдиқлади.
Зиёвуддин Нуриддинов, Нишонбой Абдувоитов, Салимжон Обиджонов, ЎзА