Ўзбекистон саёҳат қилиш учун энг хавфсиз мамлакатлар қаторида 27-ўринда
CEOWORLD Magazine нашри томонидан эълон қилинган 2027 йилги Travel Safety Ranking рейтингида Ўзбекистон саёҳат хавфсизлиги даражаси жуда юқори деб баҳоланган мамлакатлар қаторидан жой олди.
Рейтингда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам хавфсизлик даражаси юқори бўлган мамлакатлар сифатида эътироф этилган бўлса-да, Ўзбекистон "энг юқори хавфсизлик" тоифасига киритилган. Жумладан, Ўзбекистон 81,03 балл билан 198 та давлат ва ҳудуд орасида 27-ўринни эгаллади ва Марказий Осиёда биринчи бўлди.
Рейтингда мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорлик, жамоат тартиби ҳамда ички осойишталик муҳим омиллар сифатида баҳоланган. Шунингдек, ушбу эътироф хорижий сайёҳлар учун осойишта муҳит яратиш борасидаги ишларнинг халқаро миқёсдаги ифодасидир.
Шу ўринда, рейтингда қўшниларимиз Қозоғистон 44-ўрин, Туркманистон 57-ўрин, Қирғизистон 65-ўрин ва Тожикистон 73-ўринда қайд этилган.
М.Комилова,
ЎзА