V Параосиё ўйинларида илк медаль
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида ўтаётган V Параосиё ўйинларида пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари медаллар учун рақобатлашмоқда.
Қувонарлиси, мазкур беллашувларнинг аёллар ўртасидаги J1 йўналиши 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида ҳамюртимиз Бону Бабаева бронза медалини қўлга киритди. Бону бронза медаль учун баҳсда Индонезия вакили Новия Ларассатини таслим этди.
Маълумот учун, Параосиё ўйинларининг пара дзюдо дастури аёллар ўртасида J1 йўналишида 60 килограммгача вазнда Фотима Тоҳирова Қозоғистон вакили Элнара Абдиназаровага қарши бронза медали учун баҳс олиб боради. Шу вазн тоифасида Улжон Амриева хитойлик Ши Ицзега қарши финалда иштирок этади.
Эркаклар ўртасида J1 тоифасида 70 килограммгача вазнда икки полвонимиз Иброҳимжон Акбаров ва Қосим Сафарқулов бронза медали учун беллашади. J2 тоифасида эса Шерзод Намозов япониялик Тэцуя Сакурайга қарши бронза медали учун курашади. J2 тоифасида 70 килограммгача вазн тоифасида Кемран Нуриллаев қозоғистонлик Ибрагим Нурмахонули билан олтин медаль учун финалда татамига чиқади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА