Параосиё ўйинларида навбатдаги медаллар
Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган Параосиё ўйинларида пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари яна икки олтин медални қўлга киритди.
Хусусан, аёллар ўртасида J2 класси, -60 килограмм вазн тоифасида финалга чиққан Кумушхон Хўжаева хитойлик рақибини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Эркаклар ўртасида J1 класси, -95 килограмм вазн тоифасидаги финал ўзбек дзюдочилари ўртасида кечди. Унда Муҳаммад Абдуқулов Тўрғун Абдиевни енгди ва олтин медални қўлга киритди. Тўрғун Абдиев мусобақани кумуш медаль билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА