Сурхондарё вилоятининг қўшни Тожикистон билан чегарадош Узун туманида “Узун” темир йўл вокзалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, темир йўлчилар ва фахрийлари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.  

Тадбирда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамияти бош директори Ш. Қодиров, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Б. Тошбоев, меҳнат фахрийси Э. Холиқов ва бошқалар кейинги йилларда мамлакатимиз темир йўл тизимида юз бераётган ўзгаришлар йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Ана шу мақсадда ҳудудларда замонавий вокзаллар бунёд этилиб, янги йўналишдаги поездлар қатнови йўлга қўйилаётгани, вагонларда ҳам барча шароит  яратилаётгани ҳақида сўз юритди.  

Мамлакатимизнинг энг чекка ва олис туманида қурилиб, ишга туширилган “Узун” темир йўл вокзали маҳаллий аҳоли ва бошқа йўловчилар учун ажойиб туҳфа бўлди.  Шу пайтгача йўловчиларга хизмат кўрсатиб келган темир йўл бекати ўрнида барча қулайликка эга муҳташам вокзал қад ростлади. 

“Тоштемирйўллойиҳа” масъулияти чекланган жамияти мутахассислари лойиҳаси асосида қурилган вокзал миллий ва замонавий архитектура ечимлари асосида барпо этилган. Вокзал атрофига, бинонинг ташқи ва ички қисмига миллий анъаналаримиз асосида безак берилиб, кутиш зали, дам олиш ва ювиниш, тиббиёт хоналари, юқори даражадаги сервис хизматлари кўрсатиш зали қурилган.  АСУ “Экспресс-3” тизимли ускуналар билан таъминланган замонавий темир йўл чиптахонаси, йўловчилар учун айвон мавжуд. Электрон чипталарни рўйхатдан ўтказиш йўлга қўйилган. Электрон маълумотлар таблоси ўрнатилган.

– Мослаштирилган бинода 40-50 йўловчига хизмат кўрсатилар эди, – дейди “Узун” вокзали раҳбари Ботир Мирзоқулов – Бу борада мамлакатимизнинг кўплаб вокзалларидан ортда қолганимиз ҳам бор гап. Бунга бир сабабдан вокзалнинг эскириб, таъмирга муҳтож бўлиб қолгани бўлса, иккинчидан фойдаланаётган йўловчилар кўплиги, кутиш зали сиғимининг кичиклиги ва замонавий дам олиш хоналарининг йўқлигидан андак хижолат чекардик. Пухта лойиҳа асосида бунёд этилган замонавий вокзалда эса йўловчилар учун барча қулайлик инобатга олинган. бир вақтнинг ўзида 100-150 йўловчини сиғдира оладиган ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам мўътадил ҳарорат билан таъминланадиган кутиш зали,  замон талабларга мос дам олиш хоналари, чиптахона, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари мавжуд.  

Тадбир доирасида иштирокчилар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маблағи эвазига қурилган янги вокзалда яратилган шароитлар билан танишди.

Қўшни давлат билан чегарадош ҳудудда қад ростлаган янги вокзал ҳақида тайёрланаётган мақола билан танишиш учун сайтимизни кузатиб боринг.

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узун туманида янги темир йўл вокзали ишга тушди