Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси марказий аппаратида "UZKAD" тизимига ўтиш жараёнлари» мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда аҳолига кўрсатилаётган хизмат турлари, "UZKAD" тизими ва унга ўтиш жараёнлари, имкониятлар, афзалликлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. 

Қайд этилганидек, Президентимизнинг 2022 йил 22 август куни ўтказилган тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини яратиш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан бошлаб, Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланди. 

Бунда "UZKAD" тизимига Гаров реестри, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими, Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестри, Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестри, «Давлат мулки» ахборот тизими, Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларнинг бўлинмалари реестри, лицензиялар, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар реестрлари ва кўчмас мулк объектларига оид маълумотлар юритилаётган бошқа барча давлат ахборот тизимлари интеграция қилинади ҳамда реал вақт режимида онлайн маълумот алмашинуви йўлга қўйилади. 

Онлайн маълумот алмашинуви пайтида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шу сабабли "UZKAD" тизимида бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, 3 кун ичида ушбу ҳуқуқ "UZKAD" тизимида ҳақ ундирмасдан ва ариза талаб қилмасдан давлат рўйхатидан ўтказилади ва маълумот тақдим этилади. 

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш "UZKAD" тизимидаги маълумотлар асосида амалга оширилади. Кўчмас мулк ҳақида ушбу тизимда бўлмаган бошқа маълумотларни талаб қилишга йўл қўйилмайди, маълумотларнинг ҳаққонийлиги давлат томонидан кафолатланади. 

Кадастр агентлиги қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимларида давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни ҳар бир кўчмас мулк объектини босқичма-босқич идентификациялаган ҳолда "UZKAD" тизимига тўлиқ ўтказади. 

"UZKAD" билан мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги ишончли ҳимоя қилинади. Мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўйилмайди ҳамда хусусий мулкнинг капиталлашув даражаси оширилади. 

Гулноза Бобоева, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"UZKAD" билан мулк ҳуқуқининг дахлсизлиги ишончли ҳимоя қилинади