Фарғона вилоятидаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган Қувасой шаҳри, Олтиариқ, Бешариқ, Фарғона, Қува ва Учкўприк туманларида 20 та кластер фаолият юритмоқда.

2020-2021 йиллар давомида мазкур кластерлар томонидан умумий қиймати 253,4 миллиард сўмлик 172 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.

Мамлакатимизда озиқ-овқат экинлари майдонини кенгайтириш, янги боғлар, айниқса, интенсив боғлар барпо этишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки серқуёш юртимизда етиштирилаётган экологик тоза, сархил мева-сабзавотлар хорижда ҳам харидоргир бўлиб, юқори нуфузли брендга – товар белгисига айланмоқда. Бу борада мева-сабзавотчилик кластерлари ташкил қилиниб, соҳада кўп йиллик тажрибага эга, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш инфратузилмаси бор тадбиркорларни бунга жалб қилингани яхши самара бермоқда.

Фарғонада боғдорчилик бўйича катта тажриба мактаби бор. Бу ерда етиштирилаётган ўрик, шафтоли, олхўри, нок, гилос, анжир, анор, беҳи, узум, помидор, бодринг, пиёз, саримсоқпиёз ва бошқа кўплаб мева-сабзавотлар бугун кўплаб давлатларга экспорт қилиняпти.

4.jpg

6.jpg

Қува туманида 13 минг гектардан зиёд боғ ва сабзавот майдони бўлиб, жорий йилда 142,1 минг тонна мева-сабзавот етиштириш кўзда тутилган. Пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида соҳибкорлар астойдил меҳнат қилмоқда. Туманда 5 та мева-сабзавотчилик кластери ташкил этилиб, уларга 2 минг 441 гектар ер майдони ажратиб берилди. Кластерлар томонидан самарасиз боғ ва токзорлар ўрнида интенсив боғлар барпо этиляпти, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда 60 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга экспорт қилинади.

“Моҳларой” фермер хўжалиги бу борада истиқболли лойиҳани бажаришга киришди. Узумчилик ва кўчатчиликка ихтисослашган кластер корхонаси ташкил этилиб, 112,7 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонини ўзлаштириш ишлари бошланган. Ҳозирга қадар 105 гектар ер майдонида янги токзор барпо этилиб, тўлиқ томчилатиб суғориш тизими жорий қилинди.

Мазкур майдоннинг 85 гектарига узумнинг хўраки, қолган 20 гектарига саноатбоп навлардан экилди. Узумзор плантанцияси барпо этиш учун 1 миллиард 500 миллион сўмликдан ортиқ маблағ сарфланиб, 100 та янги иш ўрни яратилди. Бундан ташқари, 20 нафар ишсиз ёшлар ва 3 нафар коронавирус пандемияси оқибатида фаолияти тўхтатилган тадбиркорга 1 гектардан ер ажратиб берилди. Бугунги кунда ток қатор ораларига тўлиқ сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экилиб, парваришланмоқда.

7.jpg

Тумандаги “Ҳотамбой Иброҳимбой” фермер хўжалиги мева-сабзавот етиштиришда илғорлардан бири ҳисобланади. Жорий йилда фермер 28 гектар майдонда анорзор ташкил қилди. 6 гектар боғда эса сара гилос пишган бўлиб, 50 тонна маҳсулот экспорт қилинди. Бундан ташқари, хўжаликда пиёз, қулупнай, помидор каби маҳсулотлар ҳам парваришланмоқда.

– Дастлаб иш бошлаганимизда, Акбаробод адирларида боғ қилиб бўлмаса керак деб ўйлаганмиз, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Исмоилжон Умрзоқов. – Албатта, меҳнат туфайли барча нарсага эришиш мумкин. Мана шу мева-сабзавотларга тўла боғ ва майдонлар бунинг исботи. Жорий йилда кластер корхонасини ҳам ташкил қилдик. Кластерга 30 та фермер хўжалиги бириктирилган бўлиб, ҳосилдорликни ошириш ҳаракатидамиз.

Шунингдек, тумандаги “Ашуров Мўминжон” мева-сабзавотчиликка ихтисослашган кластер корхонаси томонидан жорий йилда 50 гектар фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдони ўзлаштирилиб, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган ҳолда янги интенсив боғ барпо этилди. Шунингдек, ҳозирги кунда кластер томонидан яна 30 гектар майдонга янги интенсив боғ барпо этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қувада 60 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилинади