Қарор ва ижро

Президентимиз раислигида 30 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига харидор топиш, божхона логистикасида учраётган муаммоларни бартараф этиш ва қулайлик яратиш масалалари кўриб чиқилиб, муҳим вазифалар белгиланди. 

Таҳлилларга кўра, Тошкент вилояти бўйича жорий йилнинг биринчи яримида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 76,7 фоизга бажарилган. Хусусан, Президентимизнинг 2025 йил 8 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда қайта ишлаш занжирини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига асосан етиштирилган, қайта ишланган, қадоқланган сабзавот, полиз ва мева маҳсулотлари саноат маҳсулотлари ҳажмларига қўшилмоқда. Натижада 15,8 миллион долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилган. 

Мисол учун, Чирчиқ шаҳри “Камалак” МФЙ ҳудудида “Kirliogʻlu Agro Impeks” корхонаси томонидан бугунги кунда қуритилган ўрик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу Туркия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа қиймати 5 миллион долларни ташкил этиб, корхона тўлиқ ишга туширилиши билан 300 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 

Соҳада экспорт қилувчи корхоналар сони 68 тани ташкил қилиб, шундан 16 тасида Европа стандартларига мос бўлган “ORGANIC” ва “GLOBAL G.A.P.” сертификати мавжуд. Солиштириш учун 2023 йилда 5 та 2024 йилда 9 та корхонада шундай сертификатлар мавжуд бўлган ва йил сайин бу борадаги имкониятлар ортмоқда. 

– Қилинаётган саъй-ҳаракатлар натижасида Европа, яқин ва узоқ шарқ мамлакатлари ва Америка давлатларига экспорт ҳажми 2,9 баробарга ошди. Масалан, 2024 йилда ушбу давлатларга 8 та корхона томонидан 4,6 миллион долларлик 8 турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди, жорий 6 ойда 13,3 миллион долларга ва маҳсулотлар тури 17 тага етди. Ўтган даврда соҳада АҚШ, Малайзия, Португалия ва Голландия давлатлари бозорлари ўзлаштирилди. Уларга Ўрта Чирчиқ, Бўка туманларидаги тадбиркорлар мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширди. Ҳозирги кунда жойлардаги музлатгичли омборхоналарда жами 1 минг 50 тонна гилос, 2 минг тонна олма, 3,5 минг тонна олхўри, ўрик ва қуритилган мевалар сақланмоқда, – дейди Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Хуршид Қорабоев. 

Мутахассисларнинг айтишича, бу омборхоналарда йил якуни билан 45 минг тонна маҳсулотлар сақлаш имкони яратилмоқда. Хусусан, пишиқчилик мавсумида 2 доллардан сотилиши кутилаётган узум маҳсулотлари музлатгичли омборхоналарда сақлаш орқали 4 доллардан 7 долларга экспортга ортиш имкониятлари мавжуд. 

Муҳими, Тошкент вилоятида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти асосан III ва IV чоракда пишиб етиладиган узум, дуккакли ва полиз маҳсулотлари ҳисобидан йил якунига қадар 242,7 миллион доллар прогноз ортиғи билан таъминланиши кутилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ортмоқда