Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан "Янги Ўзбекистон" университети, Корея таълим маркази билан ҳамкорликда умумтаълим мактаблари устозларини навбатдаги касбий қайта тайёрлаш лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вазирлик ва ҳамкор ташкилотлар масъуллари, устозлар иштирок этдилар.  

Мамлакатимизда таълим соҳасидаги туб ислоҳотлар халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хориждаги энг илғор тажрибаларни юртимиз таълим тизимига жорий этиш имконини бермоқда.  

Тадбирда ташкилотчилар ва мазкур лойиҳа иштирокчиси бўлган устозлар томонидан педагоглар учун яратилаётган имкониятлар, хусусан қайта тайёрлаш курсларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.  

Корея мактаб таълимининг ўта талабчанлиги ва рақобатбардошлиги, болаларни олий таълим даргоҳларига, нуфузли университетларга мақсадли тайёрлашга алоҳида аҳамият қаратиши, олий таълим билан узвий интеграциялашгани диққатга сазовор.  

Мазкур қайта тайёрлов курслари оффлайн ва онлайн шаклда ташкил этилмоқда ва 2026 йил январь ойига қадар давом этади.  

Ушбу лойиҳада энг яхши натижа қайд этган устозлар Кореяда амалиёт ўташ учун юборилиши кўзда тутилган.

Н.Усмонова,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Устозлар касбий қайта тайёрлаш лойиҳасида қатнашмоқда