Устоз ва мураббийларга давлат мукофотлари топширилди
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни
Жойларда “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини Ўзбекистон Республикаси фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлашга бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Бухорода ҳам устоз ва мураббийларга мукофотларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Ботир Зарипов мукофотларни қабул қилиб олиш учун ҳозир бўлган устоз ва мураббийларни халқимиз ва давлатимиз раҳбариятининг юксак эътирофига сазовор бўлганлиги билан самимий муборакбод этди.
Тадбирда вилоят раҳбари давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
[gallery-19517]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.