“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти таркибида йилига 350 минг тонна оқ, 760 минг тонна портланд (кулранг) цемент ишлаб чиқариш қувватига эга Жиззах цемент заводининг ишга туширилиши мамлакатимизнинг ушбу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини таъминлашдан ташқари, уни хорижга экспорт қилиш имкониятини ҳам кенгайтирди.

Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида Жиззах вилоятидаги цемент заводи қувватини 1 миллион тоннагача портландцемент ишлаб чиқариш даражасида кенгайтириш режалаштирилаётгани алоҳида таъкидланди.

– Корхонада портландцементнинг 400- ва 500-, оқ цементнинг 600- маркалари ишлаб чиқарилмоқда, – дейди Жиззах цемент заводининг режалаштириш ва иқтисод бўлими бошлиғи Сирожиддин Қоржовов. – Ўтган йили 510 минг 385 тонна цемент ишлаб чиқарилди. Маҳсулот мижоз истаган вазнда қадоқлаб берилади. 2015 йилда хорижга 5,5 минг тонна оқ, 10 минг тонна портландцемент экспорт қилинди. Жорий йилда бу кўрсаткични 650 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Ранги, сифати ва мустаҳкамлиги билан қурилиш саноатида алоҳида аҳамиятга эга оқ цемент Марказий Осиёда фақат шу ерда ишлаб чиқарилади. Нурота тоғларининг Фориш тумани ҳудудидаги Пистали ва Етимтоғ тизмалари оралиғидан жанубий Қизилқумга ўтадиган табиий дарвоза – Оғзикенг дарасидаги оҳактош конида оқ цемент учун зарур маъданнинг катта захираси мавжуд. Шунинг учун завод Кўтарма ва Балиқли оҳактош конлари яқинида барпо этилган.

Корхона томонидан ойига ўртача 24 минг 587 кубометр оҳактош қазиб олинади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳудуддаги оҳактош захираси 150 йилга етади. Цемент хомашёсининг 70-75 фоизини ташкил этадиган оҳактош 2,5 километр масофадаги кондан келтирилаётгани маҳсулот таннархининг арзон бўлишига хизмат қилаётир.

Корхона энергия сарфи кам, ишлаб чиқариш қуввати ва самарадорлиги юқори бўлган замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Қиёслаш учун асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган цемент пишириш печлари ўртасидаги тафовутни келтириш мумкин. Қўшни давлатларда фаолият кўрсатаётган турдош корхоналардаги айланма печлар узунлиги 120-150 метр бўлгани ҳолда, Жиззах цемент заводида бу атиги 60 метр ва шунга яраша табиий газ сарфи ҳам анча кам, бироқ самарадорлиги жуда юқори.

Энергиятежамкор технология бу корхона учун алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, оқ цемент олиш учун оҳактош ва бошқа аралашмаларни 1500 даража, портландцементни 800-1000 даража иссиқликда қиздириш керак. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ихчам ва тежамкор технологиялар қўлланилаётгани бошқа корхоналарга нисбатан электр энергиясини 2, иссиқликни 1,5 баробар тежаш имконини бермоқда.

Одатда оҳак, цемент билан ишлайдиган корхоналарда доимий чанг кўтарилиб, атроф-муҳитга зарар етказади. Жиззах цемент заводида бу ҳолат умуман кузатилмайди. Боиси, печлардан кўтарилаётган чанг фильтрда 100 фоиз тутиб қолинади ва маҳсулотга айлантирилади. Цементнинг хоссаси чанг бўлгани учун ундан ҳавога кўтарилаётган майда зарралар маҳсулотнинг энг сифатли қисми ҳисобланади. Чиқитсиз технологиянинг афзаллиги ҳам шунда.

Бир томонда катта-катта оҳактош харсангларини майдалаб қумга айлантираётган тегирмон, иккинчи томонда катта иссиқликдаги печлар, ташувчи ленталар тинимсиз ишлаётганига қарамай завод ҳудуди осойишта, тинч шаҳарчани эслатади. Хомашё келтирилишидан тортиб, тайёр маҳсулот чиқиб кетгунгача бўлган жараён компьютерлашган назорат маркази орқали бошқарилади.

Корхонанинг физика-кимё лабораториясида хомашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулот ранги, таркибидаги доналар ҳажми ва миқдори, бирикувчанлиги, ташқи таъсир ва босимга чидамлилигига кўра синовдан ўтказилади. Ишлаб чиқарилган цемент асосида тайёрланган бетон материаллар ҳам доимий назоратда.

Заводда меҳнат қилаётган 700 дан зиёд ишчининг аксарияти Фориш, Ғаллаорол ва Зафаробод туманларидаги касб-ҳунар коллежлари ҳамда Жиззах политехника институтини битирган ёш мутахассислардир.

– Ўқишни тамомлаб, заводнинг қадоқлаш бўлимига ишга кирдим, – дейди Ғаллаорол саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Сарвар Абдураҳмонов. – Бу ерда бизнинг самарали ишлашимиз учун барча шароит яратилган. Булар мамлакатимизда саноат тараққиётига қаратилаётган алоҳида эътибор самарасидир.

Ёш ишчи ва мутахассисларнинг янги технологияларни ўзлаштиришини ҳам корхона зиммасига олган. Ҳозиргача “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти қошидаги ўқув марказида Жиззах цемент заводининг 350 дан зиёд ишчи ва мутахассиси малака оширди.

Табиий, техник, иқтисодий имкониятлар ҳисобга олиниб, корхонада портландцемент ишлаб чиқаришни 1 миллион тоннага етказиш бўйича янги лойиҳани амалга ошириш ишлари қизғин бораётир. Айни пайтда “Элементқурилиш” шўъба корхонаси жамоаси хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда олиб бораётган қурилиш ва модернизация ишларига 400 дан зиёд ишчи жалб этилган.

Қиймати 35 миллион 800 минг доллар бўлган ушбу лойиҳада белгиланган ишларнинг ҳозиргача 62 фоизи бажарилди. Ускуналарнинг 53 фоизи келтирилди. Иккита кўндаланг тегирмон, цементни ҳаво билан ҳайдайдиган тармоқлар, хомашё етказиб бериладиган алоҳида линиялар ўрнатилмоқда. Бундан ташқари, 5 минг тонналик сиғимга эга тўртта омбор барпо этилиб, уларнинг сони олтитага етказилаётир.

– Корхона қувватини оширишга қаратилган бундай ишлар портландцемент ишлаб чиқаришни йилига яна 260 минг тоннага кўпайтириш имконини беради, – дейди қурилаётган цемент заводи дирекцияси директори Ойбек Зуфаров. – Ушбу жараёнда маҳсулот сифати янада ортиб, ишқорга чидамли цемент тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади. Қурилиш ишлари Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида якунланади. 2016 йилда ишлаб чиқарилган оқ цементнинг 97 фоизи, портландцементнинг 14 фоизини экспорт қилиш ражалаштирилган.

Ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган ушбу лойиҳа амалга ошгач, 100 га яқин янги иш ўрни яратилади.

Президентимиз раҳнамолигида иқтисодиётимизни янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар Нурота тоғларининг бепоён Қизилқумга туташ ҳудудидаги табиий бойликлардан самарали фойдаланиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтиришда янги имкониятлар яратмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қурилиш саноати учун камёб маҳсулот