Журналистик суриштирув

Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги Янгиариқ каналида туман марказидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва кўп қаватли хонадонлардан чиқаётган оқова сув тўпланиб қолгани, бунинг оқибатида бадбўй ҳид чиқиб тургани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Бундай ҳолат аҳолининг эътирозларига сабаб бўлиб, турли фикрлар билдирилди, муаммога ечим топиш юзасидан мурожаатлар бўлди.

Ушбу масалани мутасаддилар билан жойида ўрганиш мақсадида туманнинг Мирзақишлоқ маҳалласи ҳудудидаги оқова сув тозалаш иншоотига бордик.

Янгиариқ канали ёқасида қурилган иншоот тумандаги кўп қаватли уйларда яшовчи 22,7 минг аҳоли ҳамда 75 та ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхонасига хизмат кўрсатади. Айни пайтда ускуналар ишлаб турибди, қайта ишланган техник сув шу каналга ташланмоқда. Лекин ариқда доимий оқар сув бўлмаганлиги сабабли техник сув тўпланиб, атрофга ёқимсиз ҳид тарқалмоқда. 

Дастлаб иншоот қурилиши ва ҳозир ундан фойдаланишга масъул бўлган ташкилотлар вакилларига юзландик.

– Мазкур иншоотимиз суткасига 1000 куб метр оқова сувни тозалашга мўлжалланган бўлиб, Ургут шаҳарчасидаги аҳоли хонадонлари ва “Ургут” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар оқовасини қайта ишлайди, – дейди “Самарқанд сув таъминот” акциядорлик жамияти директори ўринбосари Асаттилло Турсунов. – 2019 йилда фойдаланишга қабул қилинган иншоот оқовани бактериологик тозалашга мўлжалланган. Аммо бугунги кунда завод-фабрикалардан турли кимёвий моддалар оқоваси келиб тушиши оқибатида иншоотнинг қурилмаларига зарар етиб, тез-тез ишдан чиқмоқда. Яқинда бўлган ҳолат ҳам икки-уч кунда бартараф этилди ва ҳозир иншоот ишчи ҳолатида. Аммо шуни ҳам айтишим керакки, бу ерга келаётган оқова миқдори иншоот қайта ишлаш қувватидан икки баробар ортиқ бўлганлиги туфайли ортиқча сув ариққа тушиши ҳолати ҳам кузатилмоқда. Буни яширмаймиз. Чунки, қурилмаларимиз 1000 куб метр оқова сувни тозалашга мўлжаллангани ҳолда унга 2000-2500 куб метр оқова келиб тушяпти. Шуни инобатга олиб туманнинг Ўрамас массивидаги Ғиштмачит қишлоғи ҳудудида бир кеча-кундузда 10 минг куб метр оқовани қайта ишлашга мўлжалланган иншоот қурилиши бошланган. Шу йилнинг сентябрь ойигача бу ердаги қурилиш ишлари якунланиб, янги иншоотни фойдаланишга қабул қилишни режалаштирганмиз.

Шу ўринда савол туғилади – 2018 йилда Мирзақишлоқда оқова сув тозалаш иншооти лойиҳалаштирилаётганда тумандаги саноат корхоналарининг сони ошиб бораётгани, янги уй-жойлар қурилаётгани инобатга олинмаганми? Ахир, бу пайтда “Ургут” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилган ва унинг яқин истиқболдаги режалари белгиланган, қолаверса, Мерганча массивида йирик аҳоли тураржой маскани қурилиши бошланган эди-ку?

Айни пайтда янги кўп қаватли уйларни фойдаланишга қабул қилиш ёки янги саноат корхоналарини оқова тизимига улашда тозалаш иншоотининг қуввати ҳисобга олинмайдими?

Одатда, оқова сувларни тозалаш иншоотида тозаланган техник сув доимий равишда оқиб турадиган сув ҳавзаларига ташланиши лозим. Мирзақишлоқда Янгиариқ бўйида қурилган иншоотда эса бу жиҳат ҳисобга олинмаган кўринади. Чунки, мазкур каналга фақатгина экинларни суғориш пайтида, вегитация даврида сув берилади. 

– Ушбу иншоот 2018-2019 йилларда бизнинг буюртмамиз асосида  “Ўзкоммуналлойиҳа” давлат муассасаси томонидан тайёрланган лойиҳа асосида қурилган, – дейди “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” давлат унитар корхонаси бош муҳандиси Асрор Насимов. – Ургут тумани марказидан иншоотгача тармоқ тортилган, 1000 куб метрлик тозалаш ускуналари ўрнатилган. Техник шартда бизга тозаланган сувни шу каналга ташлаш бўйича мутасадди ташкилотлар томонидан кўрсатма берилган. Шу асосида лойиҳа тайёрланган. Лекин ҳозир каналда доимий сув бўлмагани сабабли иншоотдан чиқаётган техник сув каналда тўпланиб қолмоқда. Биз бу масалага ечим сифатида ҳамда бу ерга келаётган оқова сувлар белгиланган меъёрдан анча кўпайиб бораётгани сабабли 2023 йилда туманнинг Ўрамас массивида суткасига 10 минг куб метр оқовани қабул қилишга мўлжалланган тозалаш иншооти қурилишини бошлаганмиз. Шу пайтгача объектда 85-90 фоиз ишлар бажарилган ва у ишга тушиши билан бу ерга келаётган оқова ҳам ўша иншоотга йўналтирилади.

Масъулларнинг қайд этишича, Мирзақишлоқдаги тозалаш иншооти “Хоразм оби ҳаёт” МЧЖ томонидан 6,7 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган ва кейинчалик мазкур корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилган. Объектга Туркиядан тозалаш технологиялари келтирилиб ўрнатилган ва ҳозир ускуналарда носозлик кузатилса, ўша ишлаб чиқарувчи мутахассислари ва бутловчи қисмлари талаб этилар экан. Бу эса анчагина вақт, маблағ талаб қилади. 

“Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” давлат унитар корхонаси бош муҳандиси Асрор Насимов ҳозир тозалаш иншоотидаги насос ва бошқа ускуналарни маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланаётган жиҳозларга алмаштириш бўйича иш олиб борилаётганини маълум қилди. Лекин нима учун бу чора объект қурилаётганда ёки фойдаланишга қабул қилинаётганда ўйлаб кўрилмаган?

Мирзақишлоқ оқова сув тозалаш иншоотидаги ҳолат туман ҳокимлиги, вилоят мутасадди идоралари вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар қайд этилди. Бунинг учун масъуллардан изоҳ сўралди.

Янгиариқ канали атрофидаги маҳаллаларда яшовчи аҳолининг фикрлари эшитилди.

– Мана шу иншоот қурилиб, Янгиариққа оқизилаётганидан буён бизнинг ҳудудда тарқалаётган бадбўй ҳидга нафас олиб бўлмай қолди, –дейди  Мирзақишлоқ маҳалласида яшовчи Ҳабибулла Жабборов. – Ёз ойларида каналда сув бўлганда ҳид йўқолади, лекин ариқларимизда оқаётган шу сувдан биз экинларимизни суғорамиз. Сув таркибида кимёвий моддалар борлиги сабабли экинларимиз қуриб қоляпти. Илгари шу ариқ сувидан ўзимиз ичганмиз, бугун ҳатто моллар ичмаяпти. Бунга кимдир эътибор қиладими, йўқми? Шу объект қурилиши бошида турганлар, кабинетда ўтирганлар қишлоқларимизга келиб вазиятни ўргансин, канал бўйида ўтириб кўрсин-чи, ҳолатга чидаб бўладими?

Муҳокама жараёнида ҳозирги вазиятга ечим сифатида биринчи навбатда Янгиариқ каналида доимий сув оқишини таъминлаш белгиланди (ушбу материал эълон қилиниши арафасида каналдан сув оқиб тургани хабар қилинди). Иккинчи ечим эса Мирзақишлоқ овоқа тозалаш иншоотидан чиқаётган техник сувни Ғиштмачит қишлоғида янги қурилаётган тозалаш иншоотига тортилган тармоққа йўналтириб, Дарғом каналига ташлаш бўлди. Бу вазифани ҳам икки кун муддатда бажариш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

Энг асосийси, янги тозалаш иншоотини йил якунига етмай ишга тушириш лозимлиги таъкидланди. 

Қайд этилишича, 2023-2024 йилларда қурилиб, фойдаланишга топширилиши белгиланган мазкур объект қурилиши бошлангач, иш ҳажми лойиҳа қийматидан ошиб кетган ва иншоотни тўлиқ қуриб, жиҳозлаш учун қўшимча маблағ зарур. Шу сабабли буюртмачи – “Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжинеринг компанияси” давлат унитар корхонаси томонидан 13,7 миллиард сўм қўшимча маблағ учун ҳужжатлар тайёрланиб, экспертизага берилган ва экспертиза хулосаси асосида маблағ ажратилиши таъминланади. Бу масалада Республика Бош прокуратураси томонидан ҳам туманга амалий ёрдам берилаётгани таъкидланди.

– Аҳоли мурожаатлари ва Мирзақишлоқ оқова сув тозалаш иншоотидаги ҳолат вилоят сув таъминоти корхонаси, объект буюртмачиси ҳамда бошқа масъул идоралар вакиллари иштирокида ўрганилди, – дейди Ургут тумани ҳокимининг ўринбосари Соҳиб Худойбердиев. – 20 март куни ушбу тозалаш иншоотидаги қурилмалар электрон схемасида юзага келган носозлик бартараф этилиб, бугунги кунда барқарор ишлаб тургани кузатилди. Лекин келгусида яна шундай ҳолатлар рўй бермаслиги учун зарур чора-тадбирларни белгилаб олдик ва уларни амалга оширишга киришдик. Жумладан, масъуллар билан бирга Янгиариқ маҳалласида янги қурилаётган тозалаш иншоотига келиб, Мирзақишлоқдаги иншоотдан чиқаётган техник сувни Дарғом каналига йўналтириш бўйича ишларни бошлаяпмиз. Бундан ташқари, ушбу объектимиз бўйича қўшимча маблағ ажратилгач, қурилиш ва жиҳозлаш ишлари якунига етказилиб, бу масала тўлиқ ечилади.

[gallery-22836]

Масалани ўрганиш жараёнида айни пайтда фойдаланилаётган тозалаш иншоотини лойиҳаштириш ва қурилиши жараёнида кўплаб камчиликларга йўл қўйилганини кузатдик. Буни мутасаддиларнинг ўзлари ҳам қайд этишди. Энди янги, катта ҳажмдаги оқова сув тозалаш иншоотини қуришда аввалги хатоларни такрорламаслик, вазифаларни ҳалол-пок, виждонан бажариш тақозо этилади, холос. Аҳоли айтганидек, бу ишнинг бошида турганлар ўзларини Ургутда яшаётгандек ҳис қилишлари лозим. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BYn6Tpr_gLk" title="Urgutdagi oqova suv tozalash inshooti muammosi qachon hal boʻladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат, видео),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ургутдаги оқова сув тозалаш иншооти муаммоси қачон ҳал бўлади? (+видео)