"Ёшлар тахнопарки" ўз ғояси билан кириб келган иқтидорли ёшларга амалий кўмак бериб, лойиҳани тайёр маҳсулотга айлантириш ва бозорга чиқаришгача бўлган жараёнда кўмаклашади.

Ал-Хоразмий мажмуасида 10,2 млрд сўм маблағ эвазига бунёд этилган технопарк йилига 800 нафар ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига қизиқувчи ёшларни 7 та йўналишда ўқитиш имкониятига эга.

“Хай тек” услубида қурилган бино инновацион ғояларни амалга ошириш истагидаги йигит-қизлар учун "Ғоялар генератори" вазифасини ўтайди.

Ёшлар бу ерда "Веб дастурлаш", "Робототехника", "3Д” моделлаштириш", "График дизайн" ва Веб-дизайн, мехотроника, стартаплар билан ишлаш йўналишларида таълим олади. Шунингдек, замонавий компютер тўпламлари, “3Д” принтерлар, “Ардиуно” қурилмаларидан фойдаланган ҳолда корхона ва ташкилотларда ишловчи ходимларнинг малакалари оширилади.

[gallery-22025]

– Вазирлар Маҳкамасининг "Республика худудларида ёшлар технопаркларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий-татқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш иқтидорли ташаббускор ёшларнинг ўз интелектуал салоҳиятини номоён қилиш ва ижтимоиий мослашуви учун зарур шароитлар яратиш мақсадида "Ёшлар технопарки" ташкил этилмоқда, – дейди Олий таьлим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Иннонацион ривожланиш агентлиги директори Шароф Ражаббоев. – Бизнинг мақсадимиз ўз ғояси билан кириб келган иқтидорли ёшларга амалий кўмак бериб, лойиҳани тайёр маҳсулотга айлантириш ва бозорга чиқаришгача бўлган жараёнда кўмаклашишдир.

Ёшлар технопарки биноси архитектуранинг замонавий талаблари асосида бунёд этилган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 нафардан ортиқ ёшни замонавий касбларга ўқитиш имконияти мавжуд.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар технопарк ҳудуддаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар орасида илмий фаолиятни кенг тарғиб этиш ҳамда инновацион экотизимни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар.

Шундан сўнг меҳмонлар олий таълим муассасалари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари намойиш этилган кўргазмада қатнашди.Унда илк резидентлар ўз лойиҳаларини намойиш этишди.

Абу Райхон Беруний номидаги Урганч давлат университети магистранти Дилшод Ражабовнинг “Ақлли кўл” деб номланган лойиҳаси тақдимоти кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Лойиҳачи томонидан ясалган кичкина қурилма балиқчилик хўжаликларида балиқ етиштиришдаги мавжуд муаммоларга ечим топишга ёрдам беради.

– Ушбу қурилма сувдаги кислород миқдори, ҳарорати, микро сувўтлари концентрацияси ва сув сатҳини аниқлаб турувчи датчикларни жамлагани сабабли, муаммони аниқлаган ҳолда мобил иловага маълумот узатиб боради, –дейди Хоразм вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов. – Мобил илова бу маълумотларни тушунишга қулай кўринишда муаммога ечим ҳам чиқариб беради. Айни пайтда вилоятимиздаги балиқчилик кўлларининг 6 тасида шундай қурилмаларни ўрнатдик. Эндиликда Дилшод технопаркда резидент сифатида фаолиятини йўлга қўйиб, йилига 200 та ана шундай қурилмани ишлаб чиқаради. Чунки бу ерда кичик ишлаб чиқариш зонаси орқали тайёр лойиҳа ғояларининг прототипларини бепул ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Демак, ушбу технопарк хоразмлик инноватор ёшларнинг ғояларини нолдан бошлаб прототип даражасига етказгунга қадар ёрдам беради.

Аҳмаджон Шокиров,

Беҳзод Саидов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Урганч ёшлар технопарки" фойдаланишга топширилди