Самарқанд давлат тиббиёт университетида CОVID-19 пандемияси даврида халқимиз саломатлиги йўлида жонини фидо қилган тиббиёт ходимлари шарафига мемориал мажмуа очилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда иштирок этган Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев коронавирус пандемиясига қарши курашда тиббиёт ходимлари астойдил меҳнат қилиб, қаҳрамонлик кўрсатгани, халқимиз саломатлиги йўлида жонини ҳам аямаганини эътироф этди. Бундай ҳамкасблар хотираси халқимиз ва соҳа ходимлари учун ҳамиша азизлиги таъкидланди.

– “Оқ халатли қаҳрамонлар” деб номланган ушбу хотира барелефи пандемия даврида халқимизга беминнат хизмат кўрсатган ва бу йўлда жонини фидо қилган ҳамкасбларимиз хотирасига бўлган ҳурматимизнинг бир ифодаси, – дейди Самарқанд давлат университети ректори Жасур Ризаев. – Қолаверса, соҳага энди кириб келаётган ёшларимиз, талабалар учун ўзига хос мотивация ва тиббиёт ходимларининг меҳнатлари ҳамиша эътиборда эканлигининг намунаси ҳисобланади. 

Маълумотларга кўра, Самарқанд вилоятида шу пайтгача ковид инфекциясига қарши курашиш, ушбу хасталикка чалинган беморларга хизмат кўрсатишга тўрт минг нафарга яқин тиббиёт ходими жалб қилинган. Афсуски, ўтган давр мобайнида 16 нафар оқ халат соҳиблари мазкур хасталик сабабли вафот этган.

Тадбир иштирокчилари Самарқанд давлат тиббиёт университетининг янги биносидаги фундаментал тиббиёт кафедралари, ўқув-амалий лабораториялар, талабалар инновацион-инкубатор маркази имкониятлари ҳамда университет тарихи музейи билан яқиндан танишиб, бу ерда талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун яратилаётган шароитларни юқори баҳолади.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Университетда – “Оқ халатли қаҳрамонлар”