“United media futbol liga” турнирида кучлилар аниқланди
Пойтахтимиздаги “ЖАР” спорт-соғломлаштириш мажмуасида “United media futbol liga” турнирининг финал беллашуви бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда миллионлар ўйини футболнинг оммавийлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида “А1” ва “Cosmos” жамоалари бош соврин учун баҳс олиб борди.
Қизиқарли беллашув “Cosmos” жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Тақдирлаш маросимида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, Спорт вазирлиги мутасаддилари иштирок этиб, ғолиб ва совриндорларни тақдирлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА