Шу йил 14 август куни “Умра – 2025/2026” мавсумининг илк гуруҳ зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди. 240 нафар ҳамюртимиз Жидда шаҳрига йўл олди.

Юртдошларимиз дастлаб Мадина шаҳрида 3 кун, сўнгра Макка шаҳрида 7 кун муборак зиёратда бўлади.  

Зиёратчилар замонавий меҳмонхоналарда истиқомат қилишади. Уларга 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар тортиқ қилинади.  

Умра сафари давомида зиёратчиларга тажрибали ишчи гуруҳ, таниқли имом-хатиблардан иборат гуруҳ раҳбарлари, малакали шифокорлар ҳамроҳлик қилиб, зиёрат ва ибодатлар хотиржам ўтишини таъминлайди.  

Шунингдек, Макка ва Мадина шаҳарларида муборак жойларни зиёрат қилиш билан бирга, Жидда шаҳридаги Қизил денгизга саёҳатга ҳам олиб борилади.

Ҳамроз Баянов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умра–2025/26”нинг илк зиёратчилари Саудия Арабистонига йўл олди