Украинага 70 миллиард евро ажратилади
НАТО мамлакатлари Украинага 70 миллиард евролик янги ҳарбий ёрдам тақдим этиш масаласини кўриб чиқмоқда. “Politico” нашри иттифоқ дипломатларига таяниб, мазкур ташаббус 7-8 июль кунлари бўлиб ўтадиган Альянс саммитида эълон қилиниши мумкинлигини ёзган.
Нашр таъкидлашича, Германия томонидан илгари сурилган ушбу таклиф билан иттифоқчилар ўртасида харажатни адолатли тақсимлаш ва Киевни қўллаб-қувватлашда шаффофликни ошириш учун янги молиялаштириш механизми яратилиши кўзда тутилган.
Манбаларга кўра, аллақачон келишилган ЕИ кредитидан тахминан 30 миллиард евро ажратилади, 40 миллиард евро эса НАТОга аъзо давлатларнинг икки томонлама мажбуриятидан келиб чиқиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА