Европа Украинага яна 90 миллиард евро ажратади
Европа Парламенти Украинага 2026-2027 йиллар давомида 90 миллиард евро кредит ажратиш таклифини маъқуллади. Овоз бериш якуний тасдиқлаш учун бу жараёндаги охирги зарур қадам эди.
642 Парламентарийнинг 458 нафари ёқлаган қарорга 140 киши қарши чиқди. 44 ноиб бетараф қолди.
Украинанинг молиявий эҳтиёжи учун биргаликда 90 миллиард евро ажратиш мумкинлиги 2025 йил декабрь ойида бўлиб ўтган ЕИ саммитида тасдиқланган. Ўшанда Бельгия музлатилган Россия активидан шу мақсадда фойдаланиш тўғрисидаги қарорни инкор қилган. Ушбу сумманинг 60 миллиард евроси ҳарбий ёрдам учун мўлжалланган бўлиб, Европа мамлакатларидан юбориладиган қурол-яроққа устувор аҳамият берилади.
Россия эса Ғарбдаги активлари музлатилишини "ўғирлик" деб ҳисоблайди.
С.Раҳимов, ЎзА