Путиннинг дипломатик юриши

Ўтган ҳафта охири Швейцарияда Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокарасига бағишланган конференция Владимир Путинсиз ўтди. Россия етакчиси бу ҳафта икки давлатга расмий ташриф амалга оширишга улгурди. 18 июнь тунида Пхеньян аэропортида Путинни шахсан Ким Чин Ин кутиб олди. Бу Путиннинг 24 йил ичидаги ушбу давлатга биринчи ташрифи.  Икки Президент суҳбати аэропортдан бошланди, улар бирга РФ раҳбари “Аурус”ида кетди.

Москва ҳамда Пхеньян сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳалардаги Ғарб санкциясига қарши туришга келишиб олган. Учинчи давлат тажовуз қиладиган бўлса, энди томонлар бир-бирига ёрдам беради. Ҳозирча бу жараённинг аниқ тартиби маълум эмас. Шунингдек, Ким Чен Ин Россиянинг Украинага юришини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Путин кореялик ҳамкасбига яна бир бор лимузин совға қилди, эвазига икки зотдор ит қабул қилиб олди.

Пхеньян учрашувидан сўнг тўғри Вьетнамга учган Путин Ханойда расмийлар томонидан кутиб олинган. Томонлар кенг қамровли стратегик шартнома имзолагани маълум.

Президент Владимир Путиннинг айтишича, Россия Шимолий Кореяга қурол етказиб бериши мумкин ва бу Ғарбнинг Украинани қуроллантиришига жавоб. Россия раҳбари Ветнамдаги матбуот анжуманида КХДР билан мудофаа шартномаси имзоланганини тасдиқлади.

– Мен Пхеньянда ҳам дунёнинг турли минтақаларига қурол етказиб бериш ҳуқуқини сақлаб қолишимизни айтдим, – деган у. – Шимолий Корея мисолида ҳам буни истисно қилмайман.

Путин ядро доктринаси қайта кўриб чиқилаётганини маълум қилиб, потенциал рақиблар ядро қуролидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш билан боғлиқ янги амаллар устида ишлаётганини қўшимча қилган.

Россиянинг ҳарбий юриши

Ўтган ҳафта Путин урушни тўхтатиш шартини айтган эди, бу гал Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Ғарбнинг жангни тугатиш истагини хаёлий санаб, бир неча баёнот берди.

– Бу масалада суҳбат Оқ уйнинг “императорлик” хоҳиши ва буйруғисиз ўтказилиши шарт, – деган Антонов. – Америка Қўшма Штатлари ўз иродасини барча мамлакатларга татбиқ этишга доимий интилиш бефойда эканини тан олиши вақти келди. Кўп қутблилик томон ўсиб бораётган силжишни энди тўхтатиб бўлмаслигини англаб етиш керак.

Элчига кўра, иккинчи томон Россиянинг ҳудудий даъвосини эътиборга олиши лозим.

Ҳафта охирида Россия кучлари Украинанинг Харьков вилоятидаги Липси қишлоғига 3 тонналик бомба ташлади. Бу ҳозиргача ишлатилган энг оғир портловчи қурол.

“Fighterbomber” канали қуролдан фойдаланиш жараёни акс этган видео лавҳани тарқатган. Зарба оқибатида Украина Қуролли Кучлари вақтинча фойдаланаётган 3 қаватли бино нишонга олингани айтилган.

18 июндан Украинада ҳарбий сафарбарлик кучга кирди. Шундан сўнг 47 киши армияга қўшилмаслик учун қочишга уринган. Германия Бундестагида энг йирик мухолифат фракцияси котиби Торстен Фрей кўпроқ одамларни армияга жалб этишда Украинага ёрдам бериш учун қочоқларни ижтимоий имтиёздан маҳрум қилишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Украинага нафақат қурол, балки кўпроқ жангчи ҳам керак. Афсуски, ҳарбий хизматга яроқли жуда кўп одам мамлакатни тарк этган.

Ғазодаги вазият

Арманистон Фаластинни мустақил давлат сифатида расман тан олди.

– Арманистон Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича БМТ резолюциясини қўллаб-қувватлайди ва Фаластин – Исроил можаросини икки давлат тамойили асосида ҳал этиш тарафдори, – дейилган мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги келтирган хабарда.

Кўп ўтмай, Биньямин Нетаньяҳу маъмурияти бундай сиёсий қарор икки мамлакат муносабатида жиддий салбий оқибат келтириб чиқаришидан огоҳлантирди.

– Арманистон Фаластинни суверен давлат сифатида тан олиши ҲАМАС террорчилари учун мукофот, – дейилган Бош вазир маслаҳатчиси баёнотида.

Исроил юқори мартабали вакили Даниэль Хагарий фикрича, ҲАМАСни йўқ қилиб бўлмайди, чунки бу мафкуравий гуруҳ.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/G92DtsRaUHU" title="Ukrainada harbiy safarbarlik, Putinning diplomatik yurishiva Gʻazodagi vaziyat – Xalqaro dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Якунланаётган ҳафтада Исроил шимолий қўмондонлиги Ливанга қарши уруш режасини тасдиқлади.

– Биз “Ҳизбуллоҳ” ва Ливанга қарши қоидани ўзгартиришга қарор қилишга жуда яқин турибмиз. “Ҳизбуллоҳ” йўқ қилинади, Ливанга кескин зарба берилади, – деб ёзган Исроил ташқи ишлар вазири Кац.

Шунингдек, Ливанга ҳужум қилиш бўйича тезкор режа тасдиқланиб, дала қўшинлари тайёргарлигини ошириш давом этишига оид қарор қабул қилинган.

Сардорбек Поёнов, Искандар Исматов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Украинада ҳарбий сафарбарлик, Путиннинг дипломатик юриши ва Ғазодаги вазият – Халқаро дайжест