Гулистон давлат университетида “Долзарб 90 кун” дастури доирасида ректор, техника фанлари доктори, профессор Муҳсин Ходжиевнинг талаба-ёшлар, волонтёрлар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Самимий руҳда ўтган «Ректор ва ёшлар» учрашуви университет Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда талабалар университет раҳбарига ўз фикр ва таклифларини эркин баён этишди. Жумладан, китобхонликни ривожлантириш, шеърият тўгаракларини кенгайтириш, спорт ва ахборот технологиялари соҳалари бўйича бир қатор ташаббуслар илгари сурилди. Профессор Муҳсин Ходжиев ҳар бир таклифни диққат билан тинглаб, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар топширди.

Таъкидланишича, Гулистон давлат университетида ёшлар билан раҳбарият ўртасида очиқ ва самимий мулоқот муҳити шакллантирилган. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти эса бу жараёнда фаол кўприк вазифасини бажармоқда.

– “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда. Бугунги учрашувда ёшларимиз ректор билан мулоқотда ўзларининг ғоя ва таклифлари билан иштирок этишди. Биз бу жараёнда янада фаол бўлишга интилмоқдамиз, – дейди университет Ёшлар иттифоқи етакчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учрашувда ўзларининг ғоя ва таклифлари билан иштирок этишди