Жорий йилнинг 13 октябрида Фарғона вилояти Учкўприк туманидан бир гуруҳ фермерлар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилган эди.

Унда Фарғона вилояти, Учкўприк туманида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари, хусусан «Султонобод соҳил бўйи» фермер хўжалиги раҳбари Ж.Мўминов ҳамда туманда фаолият юритаётган 80 нафар фермер Учкўприк туман ҳокимлиги ва туман прокуратурасига чақиртирилиб Учкўприк туман 1-сон нотариал идораси нотариуслари М.Аҳмадалиев ва М.Эргашевлар фермерларнинг ер майдонларини ихтиёрий топширгани ҳақида мажбуран ёздирилган аризаларни нотариал тасдиқлаб бераётганлигидан норозилиги акс этган.

Мазкур ҳолатни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг масъул шахслари тезкорлик билан ўрганди ва ҳолатга қонуний жиҳатдан баҳо берди. Хусусан, Ер кодексининг 36-моддасига кўра фермер хўжаликларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини бекор қилиниши ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда ёки фақат суд тартибида амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августда қабул қилинган «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида ҳам бундай ҳолатларга эътибор қаратилган.

Фармоннинг 1-бандида ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисида нотариал тасдиқланган ариза ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши белгиланган. «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига кўра, фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

Ушбу меъёрий ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжаликларидан ер участларини топшириш ҳақида мажбурий аризалар ёздириб олиниб, нотариал тасдиқланиши амалдаги қонунчилигимизга мутлақо тўғри келмаслиги ҳақида хулоса қилинди.

Кенгаш вакиллари 2022 йил 13 октябрь куни нотариуслар ҳаракати юзасидан хизмат текшируви ўтказиш ҳақида Адлия вазирлигига ва Бош прокуратурага хат киритди.

Адлия вазирлигининг тезкор ҳаракатлари натижасида Учкўприк туманида 16 нафар фермернинг нотариуслар томонидан тасдиқланган барча аризалари бекор қилинди. Қолган ҳужжатларни эса ўрганишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раис ўринбосари З. Мустафақулов.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Учкўприк туманидаги 16 нафар фермерга кўмак берилди, қолганлари ўрганилмоқда