2025 йил 11 август куни соат тахминан 02:20 ларда, Тошкент тумани, «Сабзавот» МФЙ ҳудудида жойлашган «Уч-қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси» МЧЖда ёнғин келиб чиққан.
Бозорнинг умумий дўконлар қурилган майдони 20.000 м/кв бўлиб, кўрилган тезкор чоралар натижасида 12.000 м/кв майдонда жойлашган савдо дўконлари ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар аниқланмади.
Тошкент вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 259-моддаси 2-қисми «б» банди билан иш қўзғатилиб, Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси юритувига олинган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиши сабабларига аниқлик киритиш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, тергов органлари якуний хулосасига кўра қўшимча ахборот берилади, дейилади ИИБ хабарида.
Ҳ.Баянов,ЎзА