2022 йил январь-март ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 1,47 миллиард долларни ташкил қилган.
Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби Ортиқхўжа Норовнинг телеграм каналида хабар қилинди.
Амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 фоизга ошган. Ўтган йили бу кўрсаткич 1,42 миллиард долларга етган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотига кўра, бугунги кунда тижорат банкларида Золотая Корона, Western Union, Contact, MoneyGram, Migom, Unistream, RIA Money Transfer, Азия-Экспресс, Intel Express ва UPT каби халқаро пул ўтказмалари тизимлари ишлаб турибди.
ЎзА