Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг U22 ёш тоифасидаги баҳсларида 1/2 финал жанглари ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда 14 нафар боксчиларимиз финал йўлланмасини қўлга киритди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, йигитлар ўртасида Самандар Олимов, Шоҳрух Абдумаликов, Саят Илясов, Муҳаммадазизбек Исмоилов, Шавкатжон Болтаев, Раҳматилло Бойматов, Абдулазиз Абдураҳмонов, Шаҳзод Полвонов ва Ҳалимжон Мамасолиев каби боксчиларимиз мусобақа ғолиблиги учун рингга кўтарилади.  

Қизлар ўртасида эса Робияхон Бахтиёрова, Гулсевар Ғаниева, Узукжамол Юнусова, Хуморабону Мамажонова ҳамда Ойша Тоирова Осиё чемпионлиги учун рингга кўтариладиган бўлди. Дарвоқе, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 14 нафар финалчи билан доимгидек биринчи бўлди ва улар 11 август куни бўлиб ўтадиган финал жангларида рингга кўтарилади.

Терма жамоамиз таркибидан жой олган Беҳруз Холдоров, Одинахон Исмоилова, Моҳира Аҳмедова ҳамда Диёрахон Абдуманнопова бронза медали билан тақдирланди.  

Бугун, 7 август куни Осиё чемпионатининг U19 ёш тоифасида чорак финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда терма жамоамизнинг 10 нафар аъзоси ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
U22 ёш тоифасидаги боксчиларимизнинг 14 таси финалга йўл олди