Осиё чемпионатида 16 нафар ўсмир боксчимиз финалга йўл олди
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунига етди ва барча финалчилар номи маълум бўлди.
Қувонарлиси, ўсмирлар ёш тоифасида финал босқичига Ўзбекистон терма жамоаси 16 нафар боксчи (6 та қиз, 10 та ўғил) билан етиб келди. Иккинчи ўринни Қозоғистон термаси 11 нафар боксчи (5 та қиз, 6 та ўғил) билан эгаллаган бўлса, Ҳиндистон терма жамоаси 9 нафар (8 та қиз, 1 та ўғил) чарм қўлқоп усталари билан кучли учликдан жой олди.

Мазкур ёш тоифасидаги финал жанглари 15 май куни бўлиб ўтади. Унда қуйидаги боксчиларимиз олтин медаллар учун жанг қилади:
-46 кг: Рухшонабону Аҳадова — Ракхи Ракхи (Ҳиндистон)
-50 кг: Парвина Шакарова — Хатшепсут Садвакассова (Қозоғистон)
-54 кг: Қумринисо Муҳаммадова — Цай Менгхан (Хитой)
-63 кг: Меҳримоҳ Қиличова — Дия Дия (Ҳиндистон)
-70 кг: Карина Илмуратова — Ҳиманши Ҳиманши (Ҳиндистон)
+80 кг: Соҳибахон Худойбердиева — Гурсерат Каур (Ҳиндистон)
-46 кг: Абдуллоҳ Нуралиев — Анушервон Сидиқов (Тожикистон)
-48 кг: Камронбек Баҳодиров — Раҳмонберди Режепов (Туркманистон)
-52 кг: Ойбек Олимжонов — Жейден Прайс (Баҳрайн)
-54 кг: Абдулбосит Юрсунбоев — Беҳруз Умаров (Тожикистон)
-60 кг: Аҳмадхон Абдусатторов — Эмир Мухит (Қозоғистон)
-63 кг: Рушен Сайдуллаев — Мейиржан Жунис (Қозоғистон)
-66 кг: Баҳодир Холиқулов — Ислом Сулайманоғли (Қозоғистон)
-70 кг: Абдувоҳид Абдумажидов — Фарзан Аҳмади Афзади (Эрон)
-75 кг: Маруфжон Тошпўлатов — Лакшай Фогат (Ҳиндистон)
-80 кг: Самандарбек Умаров — Алибек Алпамис (Қозоғистон)
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА